slot gacor
slot gacor
 Туман ҳокимининг режалари билан танишди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Туман ҳокимининг режалари билан танишди

Туман ҳокимининг режалари билан танишди

01 июнь 2024 йил
72
0

Бугун юртимизда ҳар бир соҳада фуқароларга қулайликлар яратиш, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларнинг бандлигини таъминлаш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Талъат Усмонов миграциядан қайтган фуқароларнинг даромад манбаини яратиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш юзасидан Арнасой тумани ҳокимининг режалари билан танишди.

Арнасой тумани “Инсон” ижтимоий маркази томонидан ота-онаси хорижда меҳнат қилаётган болаларга ижтимоий ёрдамлар кўрсатилиб, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларга тадбиркорлигини очишга, Сайхунобод тажрибаси асосида томорқадан маҳсулот етиштириб даромад олиши учун молиявий кўмак ҳамда бошқа турдаги бандлик хизматлари кўрсатиб келинаётганлиги ва дастурлар асосида имтиёзли кредитлар ажратилаётганлиги қайт этилди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар