slot gacor
slot gacor
 Тадбиркорлик – аҳоли бандлиги демакдир! » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Тадбиркорлик – аҳоли бандлиги демакдир!

Тадбиркорлик – аҳоли бандлиги демакдир!

21 сентябрь 2023 йил
128
0

Меҳнат ресурслари балансини шакллантириш тартибини такомиллаштириш, ишсиз фуқароларни, айниқса, хотин-қизлар ва меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка кенг жалб этиш, шунингдек, норасмий бандликни камайтириш бўйича таъсирчан янги механизмларни жорий этиш борасида жойларда самарали ишлар амалга оширилаётир.

Жумладан, Арнасой туманида тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилиш фаолиятини бошламоқчи бўлган ишсиз ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган жами 245 нафар  фуқароларга  690 млн сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

Мазкур субсидия маблағ ҳисобидан 206 нафарга тикув машинкалари ва дазмоллар, 2 нафарига қолипли нон пишириш печлари, 28 нафарига қандолатчилик учун элекр печ, 2 нафарига газ плита, 4 нафар фуқарога томорқаларда ишлаш учун мотокултиватор ва 3 нафар фуқарога электропайванд (сварка) ускунаси жамламаси субсидия маблағлари хисобидан харид қилиб, ўзини ўзи банд қилинди ва меҳнат стажи ҳамда оилавий даромадга эришилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “Норасмий бандлик улушини қисқартириш ҳамда меҳнат ресурслари балансини замонавий ёндашувлар асосида шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-366-сон қарори ижроси юзасидан Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши депутати Рустам Нурматов, Арнасой туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Шокир Қўнишов ҳамда туман ҳокими маслаҳатчиси Абдуҳалил Қаршиевлар биргаликда жойларда амалга оширилаётган  ишлар юзасидан Янгибўстон маҳалласида бўлди.

Жумладан, Арнасой туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан тумандаги Янгибўстон маҳалласида яшовчи фуқаро Бекзод Мирзақуловга 37 млн 500 минг сўм миқдорда субсидия маблағлари ажратилди. 

 – Мазкур субсидия асосида 250 та товуқлар олиб паррандачиликни кенг йўлга қўйдим, - дейди  Бекзод Мирзақулов.  – Ушбу товулардан кунига 150-180 та тухум оламиз ва маҳалла қолаверса туманимиз бўйлаб аҳолига етказиб берамиз. Шунингдек маҳаллада яшовчи 6 нафар фуқароларнинг бандлиги ҳам  таминланган.

Юртимизда бу каби ислоҳотларнинг амалга оширилишида аҳоли бандлиги ва янги иш ўринлари яратилиши тадбиркорликка кенг йўл очилиши ётади.  Зеро, тадбиркорлик – аҳоли бандлигининг гаровидир!

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар