Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Aziz-ayol.uz” платформасига киритилган хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилди

Арнасойда “Aziz-ayol.uz” платформасига киритилган хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилди

25 январь 2023 йил
100
0

Арнасой  туманидаги  2022 йил 13 та маҳаллаларда 6745 та хонадонлар ўрганилиб, ўрганиш жараёнида ҳар бир хотин-қизлар билан сўровномалар ўтказилди.

Мазкур сўровномалар белгиланган йўналишлар бўйича 17 ёшгача 6174 нафар, 18-55 ёшгача 9285 нафар, 55 ёшдан юқори бўлган 1950 нафар жами 17409  нафардан ортиқ хотин-қизлар “Aziz-ayol.uz” платформасига киритилди.

Жумладан, платформага киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш борасида 1-сектор ҳудудида 209 нафар хотин-қизларга, 2-сектор ҳудудида 171 нафар хотин-қизларга, 3-сектор ҳудудида 249 нафар хотин-қизларга, 4-сектор ҳудудида 78 нафар хотин-қизларга ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек, 2022 йил давомида «Аёллар дафтари»нинг 3-босқичига 172 нафар хотин-қизлар 6 тоифага рўйхатга олиниб, 708 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди қолган 5 нафари бошқа ҳудудларга кўчиб кетганлиги сабабли амалий ёрдам кўрсатилмади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар тоифасига 196 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланиб, сектор раҳбарларининг хулосаларига асосан 196 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 117 млн 600 минг сўм бир марталик моддий ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, ҳоким ёрдамчилари томонидан 26 нафарига субсидия асосида 107 млн сўм миқдоридаги тикув машиналари ва иситиш печлари,
41 нафарига 0.20 сотих ер майдони шартнома асосида 10 йилга берилиб бандлиги таъминланди. 107 нафари ўзини-ўзи банд қилган бўлиб 22 нафари доимий ишга жойлаштирилди.

Тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига 53 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, шундан 52 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун тижорат банклари томонидан 416 млн сўм имтиёзли кредитлар ажратиб берилди.

Боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар тоифасига 174 нафар киритилган бўлиб, шундан 142 нафарига сектор раҳбарларининг хулосаларига асосан “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 151 млн. сўмлик моддий ёрдам,  32 нафарига 197 млн 288 минг сўм миқдоридаги қурилиш материаллари тарқатилди.  Шундан ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 90 нафар хотин-қизларга
14 млн сўм миқдоридаги озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин–қизлар тоифасига 139 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, 112 нафарига 134 млн. миқдорида “Аёллар дафтари” жамғармасидан моддий ёрдам, 27 нафарининг уй-жойларини таъмирлаш учун 144 млн сўм миқдоридаги қурилиш материаллари тарқатилиб асосий ёрдамлар кўрсатилди.

Шунингдек қўшимча ёрдам сифатида 139 нафар хотин-қизларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, 23 млн сўм миқдоридаги дори-дармонлар тарқатилди ва 1 нафар фуқарога даволаниш учун 3 млн 900 минг сўм миқдоридаги маблағ берилди. Сектор раҳбарлари ва ҳомийлар томонидан 95 нафарига 12 млн сўм миқдоридаги озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Уй-жойга эхтиёжманд хотин-қизлар тоифасига 68 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, 27 нафар уй-жойга мухтожларнинг
8 нафарига Вазирлар Маҳкамасининг 737-сонли қарорига асосан ижтимоий уйларга жойлаштирилди ва 14 нафари уй-жой қуриши учун ер участкалари расмийлаштириб берилди. Шунингдек 2 нафарига Вазирлар Маҳкамасининг 182-сонли ҳамда 285-сонли қарорлари асосида уй-жойлар ажратилди.

(Қолган 3 нафар хотин-қизлар яъни Дўстлик МФЙда яшовчи Юртанова Татаяна жазони ижро этиш муассасида, Чинобод МФЙдан Юсупова Турсуной ўз хоҳиши билан ёрдам олишни рад қилди, Бахтли МФЙдан Эсанова Гулнора Тошкент вилоятига кўчиб кетганлиги сабабли ёрдам кўрсатилмади.)

41 нафар уй – жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга 61 млн. сўм пул маблағи уй–жой ижараси учун тўлаб берилди. Шунингдек қўшимча ёрдам сифатида сектор раҳбарларининг хулосаларига асосан “Аёллар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 23 нафар хотин-қизларга 13 млн 800 минг сўм миқдоридаги моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эхтиёжманд хотин-қизлар тоифасига 82 нафар киритилган бўлиб, 82 нафарига асосий ёрдам сифатида 1 млн 80 минг сўмдан жами 88 млн 560 минг сўм миқдорида моддий ёрдам берилди.

Шунингдек, 8 нафар хотин-қизларга 10 йилга деҳқон хўжалиги учун 0.20 сотихдан ер майдони, 76 нафар хотин-қизларнинг фарзандларига туман тиббиёт бирлашмаси томонидан  жами 5 млн сўм миқдоридаги дори-дармонлар, 29 нафарига сектор раҳбарлари ва ҳомийлар ҳисобидан 29 млн сўм миқдоридаги озиқ-овқат махсулотлари берилди.

Жумладан, ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож хотин-қизларнинг 376 нафарига  ҳуқуқий ёрдамлар, психологик маслаҳатга муҳтож хотин-қизларнинг 470 нафарига Психологик ёрдамлар кўрсатилди.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар учун мамлакатимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилиб, 51 нафар хотин-қизлар Бухоро ва Самарқанд шахарларига олиб бориб келинди. 122 нафар хотин-қизларга шартнома асосида 0.20 сотих ер майдони 10 йилга ижрага берилиб, уларга жами 42 млн 700 минг сўм пул маблағи тўлаб берилди.

Жорий 2023 йил январ ойидан бошлаб туманда хотин-қизларнинг яшаш шароити, оилавий аҳволи қайтадан ўрганилиб “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичи шакллантирилмоқда.

 

Гулзода ҲАЙДАРОВА

Арнасой туман ҳокими ўринбосари,

оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар