Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Бахтли МФЙда аҳоли бандлиги таминланмоқда

Арнасой тумани Бахтли МФЙда аҳоли бандлиги таминланмоқда

27 апрель 2023 йил
153
0

Арнасой тумани Бахтли МФЙ раиси  Ахмад Махмудов, ҳоким ёрдамчиси Зокир Зулфиқоров, ёшлар етакчиси Шерзод Ўлжаев ва хотин-қизлар фаоли Дилафрўз Усмоновалар  биргаликда аҳоли бандлиги йўлида самарали ишларни олиб боришмоқда.

Жумладан, Бахтли маҳалласида аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ўзини-ўзи банд қилиш борасида жорий йилнинг I-чорагида 358 млн сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Мазкур маблағлар эвазига оилавий тадбиркорликни кенг йўлга қўйишда 1 нафар фуқарога асаларичиликни ривожлантириш учун 21 млн сўм миқдорда  банк кредити ажратилиб, 2 нафар аҳоли бандлиги таминланди. Маҳаллада Мебел жиҳозларини ишлаб чиқариш учун 1 нафар фуқарога 33 млн сўм миқдорда  банк кредити ажратилиб “АRNASOY LAND SERVIS” MЧЖ очилди ва 3 нафар аҳоли бандлиги, Автошиналарни тамирлаш учун 1 нафар фуқарога 33 млн сўм маблағ эвазига “Sifatli AQXKSH” MЧЖ ташкил қилиниб,  2 нафар аҳоли бандлиги таминланди.

Шунингдек маҳалладан 15 км узуқликдаги “Тузкон қўрғони” яъни Айдар – Арнасой кўлида ички туризмни ривожлантириш ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ташкил қилиниб 2 нафар аҳоли бандлиги таминланди. Мазкур “Тузкон қўрғони”да Барно Нарзуллаева оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида ҳоким ёрдамчиси тавсиясига асосан 33 млн сўмлик имтиёзли кредит эвазига уй меҳмонхонасини очди. Ҳозирда ушбу уй меҳмонхона 10 нафар фуқароларга мўлжалланган бўлиб бемалол ўз бағрига сайёҳларни қабул қилади. Икром Сувонқулов ҳам ўз маблағи эвазига уй меҳмонхонаси ташкил қилиниб, 3 нафар фуқаролар бандлигини таминлаб келмоқда.

Айтиш жоиз, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишда қишлоқ хўжалиги техникалари жуда ҳам қўл келади. Шу боис маҳаллада ҳоким ёрдамчиси тавсиясига асосан 2 та мотокультиватор, юк ташишга мўлжалланган 2 та мотоцикл, чорвачиликни ривожлантириш учун 3 нафар фуқароларга 33 млн сўмдан имтиёзли кредитлар ажратилиб ҳар бирларига бир жуфтдан 12 тадан эна бола қўй-қўзилар олиб берилди.

Маҳалладаги “Аёллар дафтари”да турувчи 7 нафар фуқароларнинг ҳар бирига 10 млн сўмдан субсидия ажратилиб уларнинг бандлигини таминлаш мақсадида тикув машинаси ажратилди. 1 нафарига иссиқхона яратиш учун 9 млн сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар