Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Аёллар дафтари”да турганларга ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди

“Аёллар дафтари”да турганларга ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатилди

02 ноябрь 2022 йил
120
0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 31 март “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Арнасой туманида “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга амалий ёрдамлар кўрсатилиб келинмоқда.

Арнасой тумани бўйича “Аёллар дафтари”га 712 нафар хотин-қизлар киритилган бўлиб, жорий йилнинг 1 ноябрга қадар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 604 млн.сўмга яқин ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

Жумладан: боқувчиси бўлмаган хотин-қизлардан 140 нафарига 151 млн.сўмлик,  ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин–қизлардан 112 нафарига 134 млн.сўмлик, қаромоғида ногирон фарзандлари бўлган 82 нафар хотин-қизларга 88 млн.сўмлик бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилиб, 40 нафар уй – жойга муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизларга 61 млн.сўм пул маблағи уй–жой ижараси учун тўланди ҳамда уй-жойи таъмирланадиган хотин-қизларнинг 38 нафарига 170 млн.сўмлик қурилиш моллари олиб келиб берилди.

Бундан ташқари тадбиркорлик фаолиятини юритиш истаги бор 52 нафар хотин-қизларга учун тижорат банклари томонидан 416 млн.сўмлик имтиёзли кредитлар берилиб, хоким ёрдамчилари томонидан 71 нафар хотин-қизларга 200 млн.сўмлик тикув машинаси ва микропечлар субсидия асосида берилди.

Деқончилик билан шуғуланиш истагини билдирган 186 нафар хотин –қизларга эса 0.20 сотих ер майдонлари 10 йилга ижарага берилди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар