slot gacor
slot gacor
 Арнасойда аҳоли томорқаларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқлар қазилмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда аҳоли томорқаларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқлар қазилмоқда

Арнасойда аҳоли томорқаларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқлар қазилмоқда

20 май 2024 йил
34
0

Сўнгги йилларда республикада деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ажратилган майдонлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ аҳолисининг бандлиги ва турмуш даражасини ошириш, сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғилаш ишлари тизимли амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг 2020 йил 30 июндаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини оширишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Жорий йилда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Сайхунобод тажрибаси” бўйича Арнасой туманида аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, томорқадан қўшимча даромадлар олиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 500 та хонадонларга ер ости артизан қудуқларини қазиш орқали томорқа экинларини суғориш тизимини жорий қилиш йўлга қўйилди.

Жумладан, апрел ойидан бугунги кунга қадар, туманда сув таъминоти оғир маҳаллаларда маҳалла еттилиги ва аҳолии томонидан жами 167 та хонадонларда вертикал суғориш қудуқлари ишга туширилиб томорқа экинларини суғориш ишлари амалга оширилмоқда.

Шунингдек, туманда томорқа экинларини суғоришда ижтимоий химояга муҳтож қатламининг 100 нафарига қудуқ қазишга кетадиган сарф-харажатлари учун 500 минг сўмдан 1 млн сўмгача бўлган маблағлар Халқ қабулхоналари ҳисобидан қоплаб берилмоқда.

Яъни давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш орқали молиявий ёрдам ажратилиши натижасида ҳудудларда аҳолини қўшимча даромад манбаи билан таъминлаш, томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш ва нарх-наво барқарорлигини сақлашга эришишдир.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар