Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Олтин водий, Бобур, Ғ.Ғулом ҳамда Ғолиблар МФЙларда семинар ўтказилди

Арнасой тумани Олтин водий, Бобур, Ғ.Ғулом ҳамда Ғолиблар МФЙларда семинар ўтказилди

30 май 2023 йил
61
0

Арнасой туман фермер, дехқон хўжаликлари ва томорка ер эгалари Кенгаши, Махаллабай ишлаш хамда тадбиркорликни ривожлантириш бўлими ҳамда МФЙ раислари, ҳоким ёрдамчилари ва кўча оқсоқоллари иштирокида Олтин водий, Бобур, Ғ.Ғулом ҳамда Ғолиблар  МФЙларида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида семинар ўтказилди.

Мазкур семинар О.Водий МФЙ Порлоқ кўчасида яшовчи фуқаро Ё.Аюбов, Бобур МФЙ Порлоқ кўчаси 19-1-уйда яшовчи фуқаро А.Туйгунов, Ғ.Ғулом МФЙ А.Темур кўчасида яшовчи фуқаро Бектошев Шовқиддин, Ғолиблар МФЙ Самарканд кўчасида яшовчи фуқаро Пиримкулов Журабек, Сувонов Абдумуминлар хонадонларида ўтказилиб, «Бир маҳалла – бир маҳсулот» тамойили асосида маҳаллаларни муайян турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини  етиштиришга  аҳоли томорқаларидан 2-3 марта ҳосил олишни ташкил этиш бўйича аниқ манзилли чора-тадбирлар амалга ошириш қайд этилди.

Бундан кўзланган мақсад, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, доимий ва қўшимча даромад манбаига эга қилиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар илгари сурилди.

Шунингдек аҳоли томорқаларига кафолатланган кўчат ва уруғларни тизимли етказиб бериш, маҳсулотларни сотишни ташкил қилиш учун ва туман марказий деҳқон бозорларида, аҳоли гавжум пунктларида «Томорқа хизмати» МЧЖлар учун махсус савдо майдонларини ажратиш;

Аҳоли гавжум маҳаллаларда енгил конструкцияли “дала дўконлар” ва кичик сиғимли ҳажмли “музлаткичлар” қуруш истагида бўлган таашаббускорларни аниқлаш ҳамда маҳаллаларда ташкил этилган музлаткичлар паспорт нусхасини Республика кенгашига тақдим этиш;

Аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли совутгичлар  барпо этиш истагида бўлган ташаббускорларни аниқлаш ҳамда Кенгаш ҳузуридаги жамғарма хисобидан имтиёзли кредит ажратиш;

Сув таъминоти оғир ҳудудларда камида 30 та аҳоли томорқаларини суғориш учун ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш харажатларининг 70 фоизини, бироқ 150 миллион сўмдан ошмайдиган қисмини қоплашга субсидия ажратиш;

Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастурини шакллантиш;

Тупроқ-иқлим хусусиятларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалик экинларининг уруғ ва кўчатларини маҳалла кесимида экиш, етиштириш ва сифатли маҳсулот олиш бўйича тавсиялар ишлаб-чиқилиш ва жойларга етказиш;

Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларидан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалиги экинларининг уруғлари ва кўчатларини тайёрлаш, етказиб бериш, ўсимликларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш ҳамда етиштириш агротехникаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш юзасидан маслаҳат ва тавсиялар бериш;

Томорқадан самарали фойдаланаётган “Намунали” томорқачи тажрибасини амалий семинарлар орқали кўча ва маҳаллаларга тарғибот қилиш;

Кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка мухтож хонадаонлар томорқаларига экин экиш учун ер тайёрлашга кўмаклашиш ҳамда дарахт кўчати, уруғ етказиб бериш бўйича тавсиялар берилди ҳамда эътибордан четда қолаётган томорқаларни алоҳида назоратга олиш вазифаси бўлим мутахассис, МФЙ раислари ва ҳоким ёрдамчиларига юклатилди.

 

Ж.Абдушукуров

Арнасой туман фермерлар кенгаши аграноми

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар