slot gacor
slot gacor
 Томорқага қилинган сармоя – аҳоли учун даромад манбаи » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Томорқага қилинган сармоя – аҳоли учун даромад манбаи

Томорқага қилинган сармоя – аҳоли учун даромад манбаи

25 апрель 2024 йил
53
0

Томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратиш, шунингдек, ҳар бир туманда томорқа ер эгалари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш мақсадида жойларда самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани “Бобур” маҳалла фуқаролари йиғинида аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланишни кенг йўлга қўйиш мақсадида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Маҳаллада шахсий томорқлардан самарали фойдаланиш борасида бир қатор таҳсинга лойиқ ижобий ишлар амалга оширилган бўлиб, маҳалладаги жами 511 та аҳоли хонадонлари бўлиб, шундан 463 нафари фуқаролар 26 гектар майдонда ўз томорқаларидан унумли фойдаланиб келишмоқда.

Бугунги кунда маҳаллада 24 та иссиқхоналар барпо этилган бўлиб, памидор, булғор қалампири, бодринг, қулупнай каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб келмоқда.

Маҳаллада, ер билан тиллашадиган омилкор - миришкорлар деҳқонлар ўз томорқаларидан йилига уч маротаба ҳосил олиб, рўзғордан ортганини бозорга ҳам чиқаришга, шу меҳнат орқасидан даромад қилишга ҳам эришмоқда.

– Маҳаллада томорқачилик нафақат ерга экин экиб маҳсулот етиштиришдан иборат эмас, - дейди Бобур МФЙдаги ҳоким ёрдамчиси Жавлон Алматов. – Шу боис маҳаллада томорқачиликни ривожлантириш мақсадида аҳоли хонадонларининг 286 нафари чорвачилик, 291 нафари паррандачилик, 4 нафари асаларичилик, 9 нафари қуёнчилик ҳамда 2 нафари балиқчилик билан ҳам шуғулланиб келишоқда.

Шунингдек, томорқалардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида 5 нафар фуқароларга 50 млндан ортиқ субсидия маблағлағлари ҳамда 24 нафар фуқароларга 600 млнга яқин имтиёзли кредит маблағлари ажратилган.

Албатта томорқачиликни ривожлантириш йўлида фуқароларга яратилаётган имтиёзлар келгусида аҳолининг ўз шахсий томорқаларидан самарали фойдаланишига, йилига камида 2-3 марта ҳосил олишига, пировардида ҳудуддаги бозорларнинг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан бойитилишига хизмат қилади. 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар