Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Тинчлик МФЙда аҳоли бандлиги йўлида самарали ишлар олиб борилмоқда

Тинчлик МФЙда аҳоли бандлиги йўлида самарали ишлар олиб борилмоқда

05 май 2023 йил
91
0

Дунё бўйлаб озиқ-овқат маҳсулотларига талаб ортиб бораётган бир пайтда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини узлуксиз етиштириш, боғлар барпо этиш,  иссиқхоналар фаолиятини самарали ташкил қилиш, уларда гидропоника усулини кенг қўллашга жиддий эътибор қаратиляпти.

      Бу борада Арнасой тумани 1-сектор ҳудуди Тинчлик МФЙда ҳам аҳоли ўз томорқаларидан унумли фойдаланиб иссиқхоналар ташкил қилишмоқда. Бугунги кунга келиб махаллада 25 дан ортиқ иссиқхоналар ташкил этилди.

     Ҳоким ёрдамчи томонидан аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда 20 нафар фуқароларга мини техникалар ва 30 нафар фуқароларга иссиқхоналарни барпо этиш йўлида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар олиш учун  тавсияномалар берилди.

      Жумладан, Тинчлик МФЙда 4 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Тоғаев Отабек Исмоилович 8 сотих иссиқхона ташкил қилиб, мазкур иссиқхонада ҳозирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан памидор ва булғор қалампирини етиштириб келмоқда.

      Ушбу етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ички бозорни таминлабгина қолмай балки экспортни ҳам кенг йўлга қўйишмоқда. Натижада оилавий тадбиркорликни ривожлантириб, 8 сотих ер майдонидан йилига 10 млнга яқин даромат кўрмоқда.

      Бу йилги қиш фасли ўзининг қорли, қировли кунлари ва аномал совуқлиги туфайли иссиқхона билан шуғулланувчи деҳқонлар учун бир синов бўлди десак муболаға бўлмайди. Боиси кўплаб иссиқхоналар кучли қор ёғиши туфайли талофатга учради.

      Бу каби талофатлардан саросимага тушмай, ишнинг кўзини билган тадбиркор Отабек Тоғаев ҳам ёғингарчилик туфайли талофат кўрган иссиқхонаси учун маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси кўмаги ва тавсиясига асосан 24 млн тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит олиб, ўзини тиклаб олди.

      Ер билан тиллашган барибир имкон топади деганларидек, 2700 дона памидор кўчатлар экиб 100 млн ортиқ даромат кўришни режалаштирган.

Дарҳақиқат, бугун Тинчлик маҳалла аҳолиси ўзи-ўзи банд қилиши орқали аҳоли бандлигини таминлаётир.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар