Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Республика ишчи гуруҳи Арнасойда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганди

Республика ишчи гуруҳи Арнасойда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганди

01 апрель 2022 йил
205
0

Давлатимиз раҳбарининг томорқа фаолиятини янада ривожлантириш, шу орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан бераётган топшириқ ва вазифаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари жойларда ўрганишлар олиб бормоқда.

Ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги мутасадди раҳбарлар билан биргаликда томорқа ер эгаларининг фаолияти билан яқиндан танишиб, уларни қийнаётган муаммоларини ўрганишяпти, ҳал қилиш чораларини кўрмоқда.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Рахимов Абдушокир,  Жиззах вилоят фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Эшматов Анарбой Аббосович бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятининг Арнасой туманида бўлиб, аҳолини томорқадан самарали фойдаланиш ҳолатини ўрганишди.

Бугунги кунда Арнасой туманида (5825) та деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларида жами (337) гектар томорқа ер майдони мавжуд. Аҳоли вакилларининг ушбу томорқа ер майдонлари асосан пиёз ва саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида экиладиган экинларга ихтисослашган бўлиб, бу йил жами (170) гектар ер майдонида ушбу тўқсонбости экинлари ва қолган ер майдонларида сабзи, кўкатлар ва карам экинлари экилган. Бундан ташкари деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларида жами  110 гектар бахорги (эртаки) экин экиш ишлари режалаштирилган бўлиб бугунги кун холатига амалда 36,2 гектар шундан 17,4 гектар сабзавот хамда  18,8 гектар картошка экинлари экилган. Бу эса аҳоли хонадонларида қўшимча даромад олиб келмоқда. Эртаки экинлардан жами 1930 тонна  шундан 1014 тонна сабзавот, 159 тонна полиз, 375 тонна картошка,  16 тонна дуккакли  хамда 366 тонна қишлок хўжалиги махсулотлари етиштирилиши кутилмоқда.

Туман бўйича 2021 йилда томорка ер эгаларида жами 232 та 2,8 гектар майдонга ихчам иссиқхоналар ташкил этилган.

2022 йилда Арнасой туман Махалла фуқаролар йиғинларида 348 та 4,6 гектар майдонга иссиқхоналар ташкил этиш режалаштирилган бўлиб амалда 32 та 0.4 гектар майдонда иссикхоналар ташкил этилди.

Ишчи гуруҳ вакиллари тумандаги ўрганишлар давомида “Тинчлик” МФЙда бўлиб, аҳолининг томорқадан самарали фойдаланиш ҳолатларини ўрганишди, уларга керакли маслаҳатлар беришди. Бундан ташқари туманда ташкил қилинган томорқа хизматлари аҳоли томорқаларида экин экишга кўмаклашмоқда, уруғлар, кўчатлар етказиб беришда ҳам амалий кўмак кўрсатмоқда.

Мутасаддилар “Тинчлик” МФЙ худудини ўрганишди. Тинчлик МФЙда бугунги кунда 352 та хонадон бўлиб, 14,2 гектар экин майдони мавжуд.  Ушбу экин майдонларига 2022 йил хосили учун 7,1 гектар майдонга  туксонбости экинлари  экилган. Бундан ташкари 4,6 гектар майдонга бахорги (эртаки) экин экиш режалаштирилган бўлиб бугунги кунда 1,4 гектар майдонга сабзавот хамда картошка экинлари экилган.

Тинчлик МФЙда бугунги кунда 13 та 0.5 гектар иссикхона мавжуд. 2022 йилда 21 та иссикхона ташкил этилиши режалаштирилган.

Ишчи гурух аъзолари “Ойбек” кўчасида яшовчи Ғуломов Фурқат хонадонида бўлиб, томорқасини кўздан кечиришди. Ушбу хонадон эгалари  ернинг ҳадисини олган омилкорлардан. Улар ерни яхши кўради, унинг ҳар бир қаричидан самарали фойдаланиб келмоқда. Фурқат ака ўз томорқасида 9 сотих майдонда иссиқхона ташкил этиб, 6000 дона булғор қалампири экиб парвариш қилмоқда, бундан ташкари  пиёз, саримсоқпиёз, кўкат етиштириб, бир йилда 2-3 мартагача ҳосил оляпти, йилига 75-80 млн. сўмгача даромад кўрмоқда. “Ойбек” кўчасида яшовчи Алибеков Ёрқул хонадонида бўлиб, томорқасини кўздан кечиришди. Ушбу хонадон эгалари хам ўзининг ҳар бир қаричи еридан самарали фойдаланиб келмоқда. Ёрқул ака ўз томорқасида “Бир махалла бир махсулот” тамойили асосида 5,5 сотих майдонда иссиқхона ташкил этиб, 4000 дона булғор қалампири экиб парвариш қилмоқда, бундан ташкари  пиёз, саримсоқпиёз, кўкат етиштириб, бир йилда 2-3 мартагача ҳосил оляпти, йилига 60-65 млн. сўмгача даромад кўрмоқда.

Шунингдек “А.Қунишев” кўчасида яшовчи томорка ер эгаси Тоғаев Отабек ака 8 сотих иссикхонасида 700 туп памидор ва 3500 туп булғор қалампирини томчилатиб суғориш техналогиялари асосида  етиштирмоқда, бунинг натижасида йилига 70-75 млн сўм даромад олишни кўзламоқда.  

Ишчи гуруҳ аъзоси (Тоғаев Отабек) хонадон соҳиби билан суҳбат жараёнида томорқадан самарали фойдаланиб келаётганлиги учун ўз миннатдорчилигини билдирди, фаолиятини кенгайтириш ва иссиқхоналар ташкил қилиш учун имтиёзли кредитлар ажратиб берилишида кўмаклашишини айтди. 

Арнасой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар