slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Чинобод МФЙда иссиқхона даромад манбаига айланган » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Чинобод МФЙда иссиқхона даромад манбаига айланган

Арнасой тумани 2-сектор ҳудуди Чинобод МФЙда иссиқхона даромад манбаига айланган

05 июнь 2023 йил
88
0

Бозор иқтисодиёти нафақат тадбиркорларни балки қишлоқ аҳлини ҳам ердан унумли фойдаланишга ўргатмоқда. Бир йилда айрим оилалар 6-10 сотихли томорқасидан миллион-миллион даромад топиб, ҳеч нарсага зориқмай фаровон турмуш кечиришаётгани ҳеч кимга сир эмас. Эътиборлиси, томорқа ва ерлардан унумли фойдаланишда иссиқхоналарнинг алоҳида ўрни бор. 

Арнасой туман 2-сектор ҳудуди Чинобод маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи Бувзилол Эрматова ёш бўлишига қарамасдан ўз тадбиркорлигини иссиқхонадан бошлаган. 

Аввалига 3 сотиқ майдонда иссиқхона ташкил қилиб, унга памидор ва булғор қалампирларини етиштириб йилига 30 млн даромад кўрган. 

Тадбиркор меҳнат қилган сайин деҳқончиликнинг сир-асрорларини ошириб боради ва иссиқхона сердаромад эканлигини тушиниб иккинчи йил қўшимча 3 сотихдан яна 2 та иссиқхона барпо этади.

Ҳозирда иссиқхонада етиштирилган памидорлар пишиб етилган ва маҳаллий бозорларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таминлаб келмоқда.

Энг асосийси аҳоли бандлигига ҳам эътибор қаратиб, 3 нафар ёшларнинг бандлигини таминлаган.

Албатта бу каби ёш тадбиркор аёлга 2-сектор раҳбари ва маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси биргаликда кўмаклашиб ташландиқ бўлиб ётган ерни ва тижорат банклари томонидан 30 млн имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам берган. 

Шунингдек очиқ майдонга 4 сотих памидор, 4 сотих картошка ҳамда 2 сотих пиёз экиб қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан маҳаллий бозорларни таъминлаб келишмоқда.

Бундан кўзланган мақсад юртимизда амалга оширилаётган бу каби ислоҳотлар аввало халқимиз фаровонлиги, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, қўшимча ишчи ўринлари яратиш ва уларнинг дастурхонларини тўкин қилишга хизмат қилади.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар