slot gacor
slot gacor
 Арнасойда иссиқхоналар даромат манбаига айланмоқда » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда иссиқхоналар даромат манбаига айланмоқда

Арнасойда иссиқхоналар даромат манбаига айланмоқда

22 май 2023 йил
176
0

Халқимиз учун ердан қадрлироқ ва бебаҳо неъмат йўқ. Ер – бебаҳо хазина бўлиб, ундан самарали фойдаланилса, нақд фойданинг тагида қолади, киши. У нафақат оила даромадига даромад қўшади, балки эл-юрт фаровонлигини таъминлашда ҳам муҳим ўрин тутади.

Бугун юртимизнинг қай бир гўшасига борманг, жойларда аҳолининг кўпчилиги иссиқхона барпо этиб, томорқанинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланаётганига, йилнинг тўрт фаслида ҳам иссиқхонада меҳнат қилиб, бозорларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаб келаётганига гувоҳ бўласиз. Зеро, кафтдек ерга ишлов, меҳр бериб меҳнат қилинса, у баракасидан қуруқ қўймайди.

Арнасой тумани 4-сектор ҳудуди Бўстон МФЙда бугун аҳоли ўз томорқаларидан самарали фойдаланмоқда. Боиси  маҳалладаги ҳоким ёрдамчи Жамолиддин Исматов томонидан аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда 28 нафар фуқароларга мини техникалар ва 40 нафар фуқароларга иссиқхоналарни барпо этиш йўлида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар олиш учун  тавсияномалар берилди.

Бугун ушбу тавсияномалар асосида аҳоли томонидан маҳаллада жами 1,20 гектар майдонда иссиқхоналарбарпо этилиб, памидор, булғор қалампири каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар етиштирилиб маҳаллий бозорлар таъминланмоқда. Аҳолига кенг имкониятлар яратиб бераётган Арнасой туман Бўстон томорқа МЧЖ томонидан иссиқхоналар қуриб берилмоқда.

Жумладан, Бўстон МФЙда 4 йилдан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган Қулматов Миркомил 6 сотихли иссиқхона ташкил қилиб, мазкур иссиқхонада ҳозирда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан памидор ва булғор қалампирини етиштириб келмоқда.

Ушбу етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ички бозорни таминлабгина қолмай балки экспортни ҳам кенг йўлга қўйишмоқда. Натижада оилавий тадбиркорликни ривожлантириб, 6 сотих ер майдонидан йилига 40-50 млнга яқин даромат кўрмоқда.

Бундан ташқари 18 сотих очиқ майдонга картошка, саримсоқ пиёз, памидор, сабзи каби қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳам етиштириб келмоқда.

Шунингдек, маҳалладаги кўп қаватли уйларда яшовчи Абдуллаева Гулчеҳра турмуш ўртоғи билан биргаликда ташландиқ бўлиб ётган 2 сотих майдони ўзлаштириб иссиқхона барпо қилиб ўз тадбиркорлигини йўлга қўйишни режалаштирган. Ушбу лойиҳани амалга ошириш йўлида сектор раҳбари, маҳалла раиси кўмаги асосида ташландиқ бўлиб ётган ер ажратилиб ҳоким ёрдамчиси тавсиясига асосан 33 млн банк кредит чиқариб берилди.

Ҳозирда ушбу иссиқхонада памидор пишиб етилиш арафасида турибди, - дейди тадбиркор Абдуллаева Гулчеҳра. – Ер билан тиллашган барибир имкон топади деганларидек, 840 дона памидор кўчатлар экиб 30 млн ортиқ даромат кўришни режалаштирганмиз.

Буюк мутафаккир Алишер Навоий бобомизнинг шундай гапи бор: «олам аҳлининг тўқлиги, қувончи, аввало, ерга уруғ сочиб, бебаҳо ноз-неъмат етиштирадиган фидойи инсонлар меҳнатидандир». Бу миришкор деҳқонлар хизматига берилган катта баҳодир. Зеро, қишлоқ хўжалиги қўшимча имкониятларга бой соҳа бўлиб, бозорларимиз файзу баракаси, ҳаётимиз фаровонлиги кўп жиҳатдан унга боғлиқ.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар