Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Aрнасойда аёллар учун ажойиб қулайлик яратилди

Aрнасойда аёллар учун ажойиб қулайлик яратилди

09 ноябрь 2022 йил
79
0

Бугунги кунда юртимизда аҳолини қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун Aрнасой туманида илк бор катта бир лойиҳа ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, "Сабр" ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази, вилоят ҳокимлиги, Жиззах вилоят "Қалб нури" аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ҳамда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси ҳамкорликда Aрнасой туманида хотин-қизлар ва ёшларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган аҳолини касбий кўникмаларга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Арнасой туманида ушбу “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш марказининг очилиши туман аҳолиси учун қолаверса ишсиз касбга ўқиш истагида бўлган фуқароларимиз учун яна бир қувонч, чексиз имкониятлар эшигини очди десак муболаға бўлмайди.

Шукурки, бугун ҳур ва озод юртда яшаяпмиз, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари, осуда ва фаровон ҳаёти кафолатланган. Истиқлол ато этган мана шу замин бугун ҳар бирингизнинг кўнглингизга ғурур ва ифтихор ҳиссини бахш этиб тургани шубҳасиздир.

Жорий йилнинг август ойида Парламент комиссияси томонидан давлат органларининг ижтимоий буюртмалари асосида муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича танлов якуни натижаларига кўра ғолиб деб топилган “Сабр” Республика ижтимоий-иқтисодий ривожланиш маркази “Хоразм вилоятининг Боғот ва Жиззах вилоятининг Арнасой туманларининг узоқ қишлоқ ҳудудларидаги хотин-қизлар ва ёшларини, шу жумладан ногиронлиги бўлган аҳолини касбий кўникмаларга ўқитиш ва уларни бандлигини таъминлаш” давлат ижтимоий буюртмаси Жиззах вилоятида “Қалб нури” ҳамда Хоразм вилоятида “Интербилим” нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ижтимоий ҳамкорликда амалга оширила бошланди.

Лойиҳа 1 йилга мўлжалланган бўлиб, унинг доирасида Жиззах вилоятининг Арнасой туманида, Хоразм вилоятининг Боғот туманида Маҳаллий Ривожланиш Маркази Ахборот-ресурс чойхонаси ташкил этилди.

Бу марказда 8 та йўналиш, яъни тикувчилик, сартарошлик, қандолатчилик, миллий ҳунармандчилик, компьютер саводхонлиги бўйича ўқув курслари  ташкил қилинди ва барча йўналишлар учун хоналар тўлиқ асбоб-ускуналар ва мебеллар билан жиҳозланди. Лойиҳа давомида, шунингдек, туманнинг энг чекка қишлоқлари - Чўлқувар, Тинчлик, Гулбаҳор, Дўстлик, Бахтли, Янгибўстон, Бўстон, Чинобод, Зарафшон маҳаллаларида электрик, сантехник, паррандачилик ва балиқчилик йўналишлари бўйича мобиль (кўчма) ўқув курслари ҳам ўтказилади.

Ўқув курсларига тумандан 775 нафар ишсиз аҳоли, айниқса, аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахсларга касбий кўникмалар бериш билан бирга уларни келгусида ўз тадбиркорлигини бошлаши учун ўзида бўлган ишончини оширишига қаратилган бизнес, психологик ва мотивацион тренинглар ҳам ўтказилади.

Уй-рўзғор ишларидан ортиб марказга келиб касб-ҳунар эгаллаётган аёлларга қулайлик яратиш мақсадида автомат кир ювиш мошинаси ўрнатилиб, бепул кир ювиш воситалари билан таъминланади. Ёш болалари уй бекаларига эса болаларини қолдириб машғулотларда иштирок этишларига имконият яратиш мақсадида болалар ўйин хонаси ташкил этилди.

Мазкур марказда ўқув курслар икки ой (128 соат)га мўлжалланган бўлиб, қисқа муддатли ўқув курсларини тамомлаган битирувчилар сертификатлар билан таъминланади ва уларга ўз тадбиркорлигини бошлаш учун  имтиёзли микроқарзлар ва субсидиялар олишлари учун кўмак кўрсатилади.

 

Арансой туман хокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар