Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ишсиз фуқароларга ер майдонларини ажратиш тўғрисида

Ишсиз фуқароларга ер майдонларини ажратиш тўғрисида

11 декабрь 2021 йил
219
0

 Ишсиз фуқароларга ер майдонларини ажратиш тўғрисида.

 

Тумандаги ишсизлар, шунингдек, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтарга” киритилган фуқароларни қишлоқ хўжалигида бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг қўшимча даромад олиши юзасидан  туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Азизовнинг ҳисоботини тинглаб, муҳокама қилиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Тумандаги ишсизлар, шунингдек, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтарга” киритилган фуқароларни қишлоқ хўжалигида бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг қўшимча даромад олиши юзасидан туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари Х.Азизовнинг ҳисоботи маълмот учун қабул қилинсин. 
  2. Туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари Х.Азизов, Г.Ҳайдарова ҳамда ўзини ўзи бошқариш органлари раисларига:

- “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтарга” киритилган, бугунги кунда муҳтож оилалардаги меҳнатга лаёқатли фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ерга ишлов бериш хоҳиши бўлган фуқароларни аниқлаб, уларга даромад манбаини яратган ҳолда камбағаллар рўйхатидан чиқариш ишларини тизимли ташкил этиш;

- ижтимоий ҳимояга муҳтож камбағал оилаларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларни бандлигини таъминлаш ишларига алоҳида эътибор қаратиш орқали камбағаллик даражасини камайтириш, бу бўйича муҳим чора-тадбирларни амалга ошириш;

- ижтимоий ҳимояга мухтож камбағал оилалар аъзоларини бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромадларини ошириб бориш бўйича зарурий чораларни кўриш вазифалари топширилсин.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари депутатлик назорати доирасида вазифалар ижроси юзасидан масъул этиб белгиланган ташкилот ва корхона раҳбарларининг амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгаши сессияларида муҳокама қилиб борсин.
  2. “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)ларга амалга оширилаётган ишларни мунтазам равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.
  3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари” доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  4. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

  

                 Туман Кенгаши раиси                     Х.Алимарданов

aror_ishsiz_fuarolarga_er_azhratish.pdf [259,33 Kb] (юклаб олинди: 13)

Онлайн: aror_ishsiz_fuarolarga_er_azhratish.pdf

 

 

 

 

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар