slot gacor
slot gacor
 “Ёшлар дафтари” борасида матбуот анжумани ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » “Ёшлар дафтари” борасида матбуот анжумани ўтказилди

“Ёшлар дафтари” борасида матбуот анжумани ўтказилди

06 ноябрь 2023 йил
107
0

Арнасой туманида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Отабек Абдусатторов иштирокида журналист ва блогерлар учун “Тумандаги “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида” матбуот анжумани ўтказилди.

Мазкур матбуот анжуманида “Ёшлар дафтари”дан кўрсатиладиган ёрдамлар  хусусида сўз юритилди.

Давлат кўмагига мухтож “Оғир” тоифада турувчи Ёшлар тўғрисида 2023 йил Арнасой туманида ташкил этилган хатлов натижасида туманда жами 392 нафар ёшлар рўйхатга олинган, Бириктирилган рахбарлар томонидан шу бугунги кунга қадар 206 нафарига ёрдам берилди.

Ишсиз ёшлар ва мактаб битирувчилари бандлигига кўмаклашиш, жумладан “Ёшлар бандлиги дастури”ни амалга оширишда Арнасой туманида яшовчи 2023 йил умумталим мактабларини 427 нафар ёшлар битирган ва уларнинг 176 нафари давлат ва хусусий олий таълим муассасаларига ўқишга кирган 8 нафари Профессионал таълимга кирган, 222 нафарининг бандлиги таьминланган, 21 нафар ёшларнинг турли сабабларга кўра бандлигини таьминлаш имкони мавжуд эмас.

Хориждаги ватандош ёшлар билан ишлаш ва уларни қўллаб-қувватлашда Арнасой туманида яшовчи 264 нафар ёшлар миграцияда ишлаб ўқиб юрибди. Шундан 22 нафари турли нуфузли хорижий олий таьлим муассасаларида ўқишда.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, жумладан ижтимоий масаллалар буйича ижтимоий ходим билан биргаликда, ёшларга кўрсатиладиган ёрдам турларидан самарали фойдаланишда Ёшлар дафтарига 2023 йилдан хозирги кунга қадар 583 нафар ёшлар киритилган бўлиб 498 нафарига ёрдам кўрсатилди.

 Ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан, шунингдек, ижтимоий ходим билан биргаликда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойиллиги бўлган вояга етмаганлар билан тизимли ишлашда профилактик инспекторлари томонидан 238 та хулосалар тақдим этилган, шулардан 195 таси ижобий ҳал этилган.

Арнасой тумани Ёшлар ишлари агентлиги томонидан хозирги кунда жами 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 10137 нафар бўлиб, шундан 4736 нафарини қизлар ташкил қилади. шундан 2023 йилнинг 11 ой давомида хозирда олиб борилаётган хатлов натижасига кўра 95 нафар ишсиз ёшлар аниқланди.

Хозирги кунда Ёшлар дафтарига жами 583 нафар ёшлар киритилиб 428 нафарига амалий ёрдам берилган. Маҳаллада ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг спортга, санъатга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида “Беш ташаббус олимпиадаси”га 2023 йил 4 апрелдан старт берилди.

Маҳалла босқичларида қувноқ стартлар, шашка, стол теннис, воркаут, енгил атлетика, стритбол, мини-футбол, “Ёшлар рақс фестивали”, “Ёшлар кубоги” “Киберспорт” мусобақалари бўлиб ўтди. Бунда жами спорт лойиҳаларида 7584 нафар ёшлар, “Киберспорт” ва “Ёшлар рақс фестивали”га мос равишда  5056 нафар ўғил-қизлар қамраб олинди.

Уюшмаган, тарбияси оғир ва ҳисобда турувчи ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни касбга ўқитиш ҳамда бандлигини таъминлашга қаратилган “Жиззах тажрибаси” асосида “Жасорат мактаби” ҳарбий ўқув йиғини лойиҳаси давомида 21 нафар ёшларимиз иштироки таъминланди.

Иқтидорли ёшларни излаб топиш, истеъдодини рўёбга чиқариш ва уларни қўллаб-қувватлашда 2023 йилда беш ташаббус олимпиадаси биринчи мавсум доирасида вилоят босқичи доирасида ДХХ раиси кубоги “мини футбол” спорт тури бўйича (қизлар) жамоаси вилоят босқичида фахрли 1-ўринни, енгил атлетика спорт тури бўйича 27-30 ёш тоифаси вилоят босқичида  туманимиз жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллади.

Спортнинг “Карате-до” туридан туманимиз Чинобод маҳалласи ёшлари 5 нафари Жахон кубоги совриндори, 6 нафари Осиё чемпионати совриндори, 6 нафари Республика чемпиони, 14  нафари Вилоят совриндорлари бўлишдилар.

Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар