Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ёшлар ажратилган ердан қандай даромат кўрмоқда

Ёшлар ажратилган ердан қандай даромат кўрмоқда

05 октябрь 2023 йил
135
0

Бугун Арнасой туманида ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ёшлар бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, туманда “Ёшлар дафтари”га 619  нафар турли муаммоси бор ёшлар киритилган бўлиб, улардан 238 нафари доимий даромад манбаига эга бўлмаган ишсиз ёшларни ташкил этади. Деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган ишсиз ва доимий даромад манбаига эга бўлмаган ёшларга 10 сотихдан 1 гектаргача ер ажратиш чоралари кўрилган.

Хусусан, жорий йил бошидан 166 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшларга жами 162,1 гектар ер майдонлари ажратиб берилди. Бу борадаги ишлар тумандаги барча маҳаллаларда босқичма-босқич амалга оширилди.

Жумладан биргина Зарафшон маҳаллада яшовчи Саидқулов Элиёр четга чиқиб ишлаб келганлиги боис, келгуси унинг бандлигини таъминлаш мақсадида 1 гектар ер майдони ажратилиб берилган эди.

–Ажратилган ердан унумли фойдаланган ҳолда полиз экинларидан тарвуз экиб даромад манбаига эга бўлдим, – дейди Элиёр Саидқулов. –Ҳозирда етиштирган тарвузларни 13-15 минг сўмдан сотаяпман, 50-60 млн соф фойдани кўзлаганман.

Албатта ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланилса, улкан даромадга эга бўлади.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар