Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ёшларга оид давлат сиёсатининг бажарилиши

Арнасойда ёшларга оид давлат сиёсатининг бажарилиши

07 июль 2022 йил
357
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги ПҚ – 92 - сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Арнасой туманидаги 13 та маҳаллаларда “Ёшлар етакчиси” лавозими жорий этилиб, ҳозирда ушбу етакчилар ўз иш фаолиятини самарали олиб боришмоқда.

Жумладан, Арнасой туманида хозирги кунда жами 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 8094 нафар бўлиб, шундан 2022 йил 6ойлик натижасига кўра 1015 нафар ишсиз ёшлар аниқланди.

      Шундан, ёшлар бандлигини таъминлаш учун жорий йилнинг 6 ойи давомида 279 нафар ёшларга онлайн E-AUKSION савдо платформаси орқали 10 йил муддатга ижара асосида 50 сотихдан жами 55,8 га суғориладиган ер майдонлари ёшларга ажратилиб берилди.

1 - секторда 54 нафар ёшларга 10,8 га ер майдони;

2 - секторда 68 нафар ёшалрга 13,6 га ер майдони;

3 - секторда 101 нафар ёшларга 20,2га ер майдони;

4 - секторда 56 нафар ёшларга 11,2 га ер майдонлари ёшлар томонидан савдоларда ҳарид қилинди.

      Шунингдек, туманида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 6 ой давомида 129 нафар ёшларга 2 млрд 809 млн кредит маблағи ажратилиб бандлиги таъминланган.

1 - секторда 50 нафар ёшларга 912,2 млн сўм кредит маблағлари ажратилиб бандлиги таъминланди;

2 - секторда 15 нафар ёшларга 302,3 млн сўм кредит маблағлари ажратилиб бандлиги таъминланди;

3 - секторда 38 нафар ёшларга 1.107,5 млн сўм кредит маблағлари ажратилиб бандлиги таъминланди;

4 - секторда 26 нафар ёшларга 487,3 млн сўм кредит маблағлари ажратилиб бандлиги таъминланди.

      Тумандаги корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларга 133 нафар ёшлар, жамоат ишларига 24 нафар ёшлар ишга жойлаштирилиб бандлигини таъминланди.

1 - сектор ҳудудида 30 нафар ёшлар туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилган, 3 нафар ёшлар жамоат ишларига жалб этилган;

2 - сектор ҳудудида 21  нафар ёшлар туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилган, 7 нафар ёшлар жамоат ишларига жалб этилган;

3 - сектор ҳудудида 31 нафар ёшлар туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилган, 10 нафар ёшлар жамоат ишларига жалб этилган;

4 - сектор ҳудудида 17 нафар ёшлар туман ҳудудидаги корхона ва ташкилотларга ишга жойлаштирилган, 4 нафар ёшлар жамоат ишларига жалб этилган.

      Арнасой туманида “Ёшлар дафтари”га 454 нафар ёшлар киритилган бўлиб, ҳозирги кунда 347  нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан муаммолари ҳал этилиб дафтардан чиқарилган бўлса, қолган 107 нафар ёшларга амалий кўмак бериш чоралари кўрилмоқда.

1 – секторда Чўлқувар МФЙда 12 нафар, Тинчлик МФЙда 24 нафар, Дўстлик МФЙда 39 нафар, Гулбахор МФЙ 19 нафар бўлиб, жами 94 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган.

2 – секторда Чинобод МФЙда 14 нафар, Зарафшон МФЙда 18 та, Янгибўстон МФЙда 30 нафар бўлиб, жами 62 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган.

3 – секторда Ғ.Ғулом МФЙда 42 нафар, Олтин Водий МФЙда 14 нафар, Бобур МФЙда 48 нафар Ғолиблар МФЙ 41 нафар бўлиб, 145 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган.

4 – секторда Бўстон МФЙда 28 нафар, Бахтли МФЙда 18 нафар 46 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган.

      “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 6 ой давомида 147 нафар ёшларга 431 млн 858 минг сўм маблағ сарф этилган. Шундан “Ёшлар дафтари” киритилган 24 нафар ёшларни бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия тарзида асбоб-ускуналар ҳарид қилиш учун 67 миллион 200 минг сўм маблағ ажратилиб асбоб-ускуналар олиб берилди.

      Ёшларнинг ярим йиллик ўқиш шартнома маблағларини 50 % гача қисмини тўлаб бериш мақсадида 52 нафар ёшларга 112 миллион 600 минг сўм маблағ йўналтирилиб уларга амалий кўмак берилди.

      Тиббий даволаниш ҳаражатлари ва моддий ёрдам учун 18 нафар ёшларга 43 миллион сўм маблағ ажратилиб амалий кўмак берилди.

      Сафарбарлик чақируви резерви тўловининг 50 % қисми яъни 32 миллион 100 минг сўм маблағ 13 нафар ёшларга тўлаб берилди.

      Ижара харажатлари учун 7 нафар ёшларга 17 миллион 600 минг сўм маблағ тўлаб берилди.

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар