Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ижтимоий соҳа сарҳисоби

Ижтимоий соҳа сарҳисоби

07 февраль 2023 йил
97
0

Барчамизга маълумки, ҳурматли Президентимиз Шавкат Миромонович томонидан мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш мутлақо янгича тизим асосида йўлга қўйилмоқда.

Ҳусусан, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш бугунги куннинг асосий вазифалари саналмоқда.

Арнасой туманида ҳам барча соҳаларда ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган сай-ҳаракатлар ортида тизимли ислоҳотлар олиб борилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Таҳлиллар асосида бугунги кунга қадар “Беш муҳим ташаббус” доирасида 1325 дан ортиқ ёшлар ўртасида маданий-маърифий, 520 дан ортиқ спорт тадбирлари, 114 дан ортиқ сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари ташкил этилди.

2022 йилнинг 19 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92-сонли қарори билан туманнинг 13 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ёшлар етакчиси” лавозими жорий этилиб, барча маҳаллалада “Ёшлар етакчиси” ўз иш фаолиятини бошлаган. “Ёшлар етакчиси” олдига асосан “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, “Ёшлар дафтари”ни юритиш, “Ёшлар дастурлари”ни амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Арнасой  туманида ҳам ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларга муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш борасида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилди.

Арнасой  туманида 2022  йил 14-30 ёш тоифасида 10170 нафар ёшлар хатловдан ўтказилиб “Ёшлар баланси” шакллантирилди. Хатлов натижасида 2022 йил 1декабр ҳолатига"Ёшлар дафтари"га 686 нафар ёшлар киритилиб, амалий ёрдам кўрсатилган ёшлар сони 566 нафарни (74.2 фоиз) ташкил қилади.

Жумладан,

44 нафарига асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари олиб берилган (145 млн. сўм).

85 нафар ёшларнинг ўқиш шартнома маблағлари тўлаб берилган (184 млн. сўм).

 33 нафарига тиббий даволаниш учун маблағ тўлаб берилган
(52 млн. сўм),

11 нафар ёшга турар-жой ижара маблағлари тўлаб берилган.
(23 млн. сўм),

279 нафарига ер майдони ажратилиб берилди,

40 нафарига ёшларга бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди (70 млн. сўм).

48нафаригаСафарбарлик чақируви резерви хизмати учун пул ўтказилди ( 198 млн, сўм),

26 нафарига ҳайдовчилик гувоҳномаси учун пул маблағи ўтказилди (30 млн. сўм).

“Ёшлар жамғармаси” маблағларини шакллантириш учун 1.184 млн. сўм маблағлар йўналтирилиб, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун 1.054 млн. сўм маблағ йўналтирилган.

2022 йилнинг 1 октябрь куни ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва бандлигини таъминлаш, маҳаллаларда “Ёшлар баланси”ни шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бўйича бошқармаси, Ёшлар ишлари агенлиги вилоят бошқарма ва туман бўлимидан иборат таркибда Арнасой  туманининг 4 та секторида сектор штаблари фаолияти йўлга қўйилди. 2022 йилнинг 1 октябрь кунидан бошлаб тумандаги 13 та МФЙда Ёшлар етакчилари томонидан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар хатловдан ўтказиш жараёни бошланди. Бугунги кунга келиб 13 та маҳаллада хатлов жараёнлари тўлиқ бошланиб, 9 846 нафар (96,8 фоиз) ёшлар баланси шакллантирилди.

Жумладан:

1-сектордаги4та МФЙда– 2 640 нафар(97,9фоиз);

2-сектордаги3та МФЙда– 2 200 нафар(96,4фоиз);

3-сектордаги4та МФЙда– 3 570 нафар(94,6фоиз);

4-сектордаги2та МФЙда– 1 436 нафар(101,3фоиз);

Амалга оширилган хатлов натижасида тўпланган анкета сўровномалари тўлдирилган ёшлар орасидан кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандлари ва бандлиги таъминланмаган жами 284 нафар (3,фоиз) ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритиш учун тавсия этилди.

Шундан, хатлов якунида Ёшлар дафтарига тавсия этилган анкеталарни қайта ўрганиш натижасида 284 нафар ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш учун жами 842,2 млн. сўммаблағ ажратишга эҳтиёж мавжудлиги аниқланди.

Шуларнинг 17 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларга 20,4 млн сўм, 59 нафар талабаларнинг 210,4 млн сўм контракт тўловлари, 78 нафар ишсиз ёшларнинг 267.4 млн сўм бандлигини таъминлаш учун меҳнат қуроллари, 13 нафар ёшларнинг 262,9 млн сўм сафарбарлик чақируви резервидаги хизмати бадали, 25 нафар ёшларнинг  59 млн сўм замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва хорижий тилларга ўқиш ҳаражатлари, 50 нафар бемор ёшларни 189.1 млн сўм даволаш ва тиббий жиҳозлари, 4 нафар ёшларни 4,3 млн сўм ҳайдовчилик курслари, 13 нафар ёшларни 3,9 млн сўм биометрик паспорт олиш бадали, 11 нафар ўқувчиларни 5.5 млн сўм мактаб формалари ва ўқув қуроллари, 12 нафар ёшга 266 млн сўм тадбиркорлик учун имтиёзли кредитлари, 3 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилага 18 млн сўм турар жой ижараси учун субсидия, 11 нафар ёшларни иш билан таъминлаш каби йўналишлар бўйича “Ёшлар дафтари”га тавсия этилиб амалий ёрдамлар кўрсатилди.

 

Шавкат КЕНЖАБОЕВ

Арнасой туман ҳокимининг ўринбосари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар