Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ёшлар етакчилари малакаси оширилди

Арнасойда ёшлар етакчилари малакаси оширилди

22 февраль 2022 йил
428
0

Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-92-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали томонидан Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда алоҳида режа-графикка мувофиқ, жорий йилнинг 21-28 феврал кунлари бевосита жойларга чиққан ҳолда маҳалалардаги ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар ишлари агентлиги туман (шаҳар) бўлимларида ташкил этилган лавозимларга очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинган ходимлар иштирокида семинар-тренинглар ўткизилиши режалаштириб олинди.

Режа графикка мувофиқ, бугун 21 февраль куни Агентликнинг Жиззах вилояти филиали масъул ходимлари томонидан Арнасой туманидаги ёшлар етакчилари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари иштирокида ўқув-семинар ўтказилиб, ушбу ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, каби кўплаб мақсадларни ўз ичига олган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти тўлиқ ёритиб берилди.

Шунингдек, тадбирда маҳаллаларда жорий этилаётган тизимнинг туб моҳияти, ёшлар етакчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК,KPI) асосида баҳолаш механизмлари, ундаги мавжуд индикаторларни ҳисоблаш тартиби бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.

Мазкур қарорга асосан ҳар бир маҳаллада ташкил этилган ёшлар етакчисининг асосий вазифаларидан бири, “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилиш бўйича муҳим тавсиялар берилди.

Бугун, юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни фуқароларга, айниқса ёшларга етказиш ва жойларда самарали иш ташкил этиш учун ҳар бир давлат хизматчисидан юқори билим ва тажриба талаб этилади. Бу эса уларнинг ўз устида мунтазам ишлаб, билим ва салоҳиятини ривожлантириб боришларини тақазо этади.

Айнан мазкур йўналишдаги ишларни тизимли йўлга қўйиш, ҳар бир давлат хизматчиси учун ишдан ажралмаган ҳолда, ортиқча маблағ сарфламасдан малака оширишларига шароит яратиш мақсадида, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан онлайн малака ошириш платформаси - ilm.argos.uz ишга туширилганлиги, ушбу платформага давлат хизматчилари учун зарур компетенциялар бўйича видеоқўлланмалар, мавзуларга оид тақдимотлар, тестлар юкланганлиги, платформадан куннинг исталган вақтида интернет алоқаси мавжуд бўлган исталган жойда фойдаланиш имконияти яратилганлиги ҳусусида тўлиқ тушунтиришлар берилди. Семинар давомида ёшлар етакчилари учун мазкур ўқув платформасидан фойдаланиш бўйича ҳам кўрсатмалар берилди.

Ўзаро савол-жавоб ва мавзулар юзасидан фикр мулоҳазалар алмашиниш билан очиқ мулоқот тарзида ўтган ушбу семинарда туман ҳокими, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали масъул ходимлари, ёшлар етакчилари ва сектор котиблари иштирок этдилар.

Семинар машғулотларида Арнасой туманидаги 13 та маҳалла ёшлар етакчилари фаол иштирок этишди ва тадбир якунида ёшлар етакчилари ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олдилар.

З.Бекназаров

Давлат хизматини

ривожлантириш агентлиги

Жиззах вилояти филиали

етакчи инспектори

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар