Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан сайёр учрашув ўтказилди

Арнасойда ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан сайёр учрашув ўтказилди

29 январь 2022 йил
223
0

Мамлакатимизда барча соҳалардаги чора-тадбирлар ҳар бир маҳалланинг ўзида ташкил этилмоқда. Арнасой туманида ҳам маҳаллабай ишлаш борасида 13 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари фаолият олиб боришмоқда. Бунда хонадонбай ўрганишда аҳоли томонидан билдирилаётган мурожаатларни тизимли равишда кўриб чиқиш ва ижобий ечим топиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётир. 

Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилган йиғилишда ҳам айнан аҳоли мурожаатларига эътибор қаратиш борасида Жиззах вилояти  Халк қабулхонаси  мудири  Байрам Узоқов, Арнасой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Бекмурод Норов, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимардонов, Махаллабай ишлаш бўйича Республика вакили Ҳусан Лукманов ҳамда туман маҳаллабай ишлаш маркази бошлиғи Зокир Исроиловлар  иштирокида маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан сайёр учрашув ўтказди. 

Оммавий сайёр учрашувда тумандаги 13 нафар хоким ёрдамчиларидан жами 24 та фукаронинг 48 та масаласи, 13 нафар маҳалладаги ёшлар етакчилари орқали 40 нафар фуқароларнинг 47 та масаласи буйича мурожаатлари кабул килинди. 

Шунингдек учрашувда давлатимиз раҳбари томонидан “Бу икки тизим вакиллари, яъни ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари маҳалладаги ислоҳотчи бўлади. Аҳоли ҳаётини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ёшларни касбга ўргатиб, ишга жойлаштириш” масалаларига этибор қаратилганлиги қайд этилди. 

Аҳоли томонидан келиб тушаётган ҳар мурожаатлар эътиборга олган ҳолда мутасаддиларга қаерда қандай соҳани ривожлантириш, ишсиз аҳолини қайси касбларга ўқитиш бўйича ҳар бир маҳалланинг иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш лозимлиги ҳам айтиб ўтилди. 

Ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан суҳбатда Жиззах вилояти  Халк қабулхонаси  мудири  Байрам Узоқов уларнинг энг асосий вазифаси иш самарадорлигини ошириш, маҳаллаларда ҳар бир оила ҳолидан хабардор бўлиб, “темир”, “аёллар” ва “ёшлар” дафтарларига киритилганларга қўлдан келганча ёрдам бериш, инсон қадрини улуғлаш эканини таъкидлади. 

Ёшлар етакчилари ҳар кун изланишлари ва ўз устида ишлашлари, туман ҳокимига янги таклифлар бериб боришлари кераклиги ҳам кўрсатиб ўтилди. 

 

Арнасой туман ҳокимли Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар