Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши раиси КҚ-272-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

Халқ депутатлари Арнасой туман кенгаши раиси КҚ-272-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида

11 декабрь 2021 йил
232
0

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 12 октябрдаги “Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ва халқ депутатлари туман Кенгаши билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ҳамда янги авлод захира кадрларини шакллантириб бориш тўғрисида”ги КҚ-272-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида.

 

Ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонун манфатларини ҳимоя қилиш, халқ депутатлари туман Кенгаши билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, уларни қонун ижодкорллиги жараёнига кенг жалб этиш, янги авлод кадрларни шакллантириб бориш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғининг ахборотини мухокама қилиб ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари тумани Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Б.Султоновнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири О.Усмонов ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Б.Султоновга:

- халқ депутатлари туман Кенгашига Ёшлар парламенти вакиллари мактабини ташкил қилиш ҳамда унинг аъзоларини депутатларга бириктириш чораларини кўриш тавсия этилсин.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгашида ташкил этиладиган Ёшлар парламенти вакиллари мактаби тўғрисидаги намунавий Низом 1-иловага ҳамда Ёшлар парламенти мактаби аъзолари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  2. Ёшлар парламенти вакиллари мактабини ташкил этиш жараёнларини мувофиқлаштириб бориш ҳамда назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари” доимий комиссиясига юклатилсин.
  3. Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Ёшлар сиёсати, ҳотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари” бўйича доимий комиссияси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорликда Ёшлар парламенти вакиллари мактаби фаолиятини самарали ташкил этишни таъминласин.
  4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов), “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев)га Ёшлар парламенти вакиллари мактабини ташкил этиш жараёнларини туман маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ҳамда ижтимоий тармоқларида кенг ёритиб бориш топширилсин.
  5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг “Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари” бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
  6. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

 

                        Туман Кенгаши раиси                Х.Алимарданов

aror_eshlar_parlamenti_vakillari_maktabi.pdf [299,21 Kb] (юклаб олинди: 10)

Онлайн: aror_eshlar_parlamenti_vakillari_maktabi.pdf

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар