Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани “Ёшлар дафтари” жамғармаси Васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида

Арнасой тумани “Ёшлар дафтари” жамғармаси Васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида

16 сентябрь 2022 йил
133
0

Арнасой тумани “Ёшлар дафтари” жамғармаси Васийлик кенгаши таркибини тасдиқлаш тўғрисида.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарори ижросини таъминлаш шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган ёшлар билан “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг билим ва салоҳиятини янада ошириш, уларни муносиб рағбатлантириш ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. “Ёшлар дафтари” жамғармаси Васийлик кенгаши таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Туман ҳокими ўринбосари Ш.Кенжабоев, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими (Б.Султонов), секторлар раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар билан биргаликда:

- “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар учун ҳар ойда бир маротаба меҳнат ярмаркаси ташкил этиш;

- маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан ташкил этилаётган хатловларда аниқланган ёшлар муаммоларини жойида ҳал этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар ойда бир маротаба ёшлар билан ташкил этилган учрашувларда ёшлар муаммоларини ҳал этилганлиги бўйича туман Кенгашига ахборот киритиб бориш;

- маҳалладаги бандлиги таъминланмаган ёшларни рўйхатини аниқлаш ва уларни бандлигини таъминлаш мақсадида ёшлар етакчилари ва сектор раҳбарлари билан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

- ёшларнинг иқтидори ва истеъдодини намоён қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида маданий тадбирларни ташкил этиш бўйича иш режалар ишлаб чиқиш;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгилаб берилган устувор вазифаларнинг ижроси тўлиқ назоратга олиш, белгиланган топшириқларни ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш топширилсин.

  1. “Ёшлар дафтари” жамғармаси васийлик Кенгашига:

- ёшлар томонидан кўтарилган таклиф ва ташаббуслар, муаммо ҳамда масалалар ечими юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни арафасида вилоят ҳокимлигининг алоҳида ҳудудий дастурини қабул қилиш;

- ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш;

- ёшлар инфратузилмаларини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, миллатлараро тотувликни янада мустаҳкамлаш, ёшлар сиёсатини амалга оширишда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш;

- ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга хурмат руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни бирлаштиришга қаратилган               чора-тадбирларни белгилаш;

- ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат- нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш вазифалари топширилсин.

  1. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларига:

- ўзлари сайланган ҳудудларда “Ёшлар дафтари” жамғармалари даромадларининг барқарор шакллантирилиши ҳамда ўз вақтида молиялаштирилишини доимий назорат қилиб бориш;

- ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими юзасидан тегишли масъулларга амалий ёрдам кўрсатиб бориш тавсия этилсин.   

  1. “Арнасой тонги” газетаси (Х.Мирзаев), туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Р.Нурматов)ларга туманда ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларни мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тавсия этилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман Кенгашининг “Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари доимий комиссияси” зиммасига юклатилсин.
  3. Мазкур қарор қабул қилинган кундан кучга киради.

 

                           Туман Кенгаши раиси                 Х.Алимарданов     

aror_eshlar_daftari_vasiylik_kengashi_tarkibini_tasdilash.pdf [310,79 Kb] (юклаб олинди: 14)

Онлайн: aror_eshlar_daftari_vasiylik_kengashi_tarkibini_tasdilash.pdf

        

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг

Тавсия этамиз:

Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар