Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда ёшлар тадбиркорлиги борасида ОАВ вакиллари очиқ мулоқот ташкил этилди

Арнасойда ёшлар тадбиркорлиги борасида ОАВ вакиллари очиқ мулоқот ташкил этилди

20 июль 2022 йил
139
0

Ёшларни иш билан таъминлашда уларнинг иқтисодий мустақилликка эришишлари ва ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишларида кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг ривожланишии энг асосий омил ва манба бўлиб хизмат қилади.

Арнасой туман ҳокимлигида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Арнасой туман бўлими раҳбари Беҳзод Султонов иштирокида “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш” мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди. 

Мазкур очиқ мулоқотда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги Арнасой туман бўлими раҳбари Беҳзод Султонов “Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларни доимий иш билан банд қилиш, қўшимча даромад олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш” мавзусида ахбороти тингланди.

Жумладан, Арнасой туманида хозирги кунда жами 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 8139 нафар бўлиб, шундан 2022 йил 6 ойлик натижасига кўра 1015 нафар ишсиз ёшлар аниқланган бўлса ҳозирги вақтга келиб 349 нафар ишсиз ёшлар мавжуд. Шундан, ёшлар бандлигини таъминлаш учун 2022 йилнинг 6 ой мобайнида, 279 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида онлайн E-AUKSION савдо платформаси орқали 10 йил муддатга ижара асосида 20 сотихдан жами 55,8 га суғориладиган ер майдонлари ёшларга ажратилиб берилди.

Туманда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил 6 ой давомида 129 нафар ёшларга 2 млрд, 809 млн кредит маблағи ажратилиб бандлиги таъминланган.

Арнасой туманида ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 133 нафар ёшлар корхона-ташкилотлардаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилган, 24 нафар ёшлар жамоат ишларига жалб этилган. 

2022 йил 6 ой давомида Арнасой туманида “Ёшлар дафтари”га 469 нафар ёшлар киритилган бўлиб, ҳозирги кунда 449  нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”дан муаммолари ҳал этилиб дафтардан чиқарилган бўлса, “Ёшлар дафтари”да қолган 20 нафар ёшларга амалий кўмак бериш чоралари кўрилмоқда. 

2022 йил 6 ой  давомида “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 147 нафар ёшларга 431 млн 858 минг сўм маблағ сарф этилган.

Ўтказилган очиқ мулоқот давомида ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар ҳамда кенг жамоатчилик томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилди.

 

Рустам НУРМАТОВ

Арнасой туман ҳокимлиги Ахброт хизмати раҳбари

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар