slot gacor
slot gacor
 Арнасойда “Беш ташаббус” олимпиадаси доираси матбуот анжумани ўтказилди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда “Беш ташаббус” олимпиадаси доираси матбуот анжумани ўтказилди

Арнасойда “Беш ташаббус” олимпиадаси доираси матбуот анжумани ўтказилди

15 апрель 2023 йил
112
0

 

 Бугун  Арнасой туман ҳокимлигида Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги етакчилар фаолиятини мувофиқлаштириш ва ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш шўбаси мудири Даврон Бобаев иштирокида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

 Унда Ёшлар ўртасида “Беш ташаббус” олимпиадаси ташкил этиладиган лойиҳалар ва “Ёшлар дафтари”дан кўрсатиладиган ёрдамлар  хусусида сўз юритилди.

 Матбуот анжуманида қайд этилдики, “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида қувноқ стартлар, енгил атлетика, шашка, стол тенниси, стритбол, воркаут, орқон тортиш ва мини фудбол турлари бўйича спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

 Мазкур мусобақаларга бугунги кунга келиб 5 миндан ортиқ ёшлар иштироки қамраб олинди.

Арнасой туманида 349 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиб, мазкур ёшларга Олий таълим контракт тўловлари, СЧР, бир марталик моддий ёрдам, келажак касблари, даволаниш ҳамда ижара тўлови йўналишлари бўйича 195 нафар ёшларга ёрдам кўрсатилди.

 Тадбирда иштирок этган журналист ва блогерлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб олишди.

                                                                                             Арнасой туман ҳокимлиги

                                                                                             Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар