slot gacor
slot gacor
 Қилмиш-қидирмиш » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40

Қилмиш-қидирмиш

13 декабрь 2023 йил
91
0

Бугунги кунда бутун жаҳон бўйлаб мафкуравий курашлар авжига чиқмоқда. Инсонлар қалбини забт этишга урунаётган диний экстремистик ташкилотларнинг асл мақсади бузғунчилик эканлигини соғлом фикрли одамлар аллақачон англаб етганлар.

Интернет ижтимоий тармоқларига ин қуриб олган баъзи ғаламислар ялтироқ сўзлар билан оммани чалғитишга уринмоқда.

Наргиза Йўлдошева нуфузли олийгоҳ битирувчи талабаси (мақоладаги исм ва фамилия ўзгартириб берилмоқда) ана шундайлардан бири. У ҳам кўр-кўрона интернет тармоғи орқали диний мазмундаги материалларни сақлаш ва тарқатиш билан шуғулланиб келган.

Наргиза Йўлдошевага тегишли “Redmi Not 8” русумли телефони 2023 йил 8 август куни текшириб кўрилганда, ушбу телефон аппарати орқали “Телеграмм”, “Инстаграм” ижтимоий тармоқларида турли диний мазмундаги маъруза ва даволарни обуначиларга тарқатиб келган.

Наргиза Йўлдошева ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонда экани, бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини баён этиб, енгиллик беришни сўрасада, жиноят ишлари бўйча туман суди қарори билан унга нисбатан 800 000 сўм жарима жазоси қўлланилиб, телефон аппарати давлат фойдасига мусодара қилинди. Жарима давлат фойдасига ундириладиган бўлди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, билимсизлик, калтабинлик, узоқни кўра билмаслик туфайли Наргиза Йўлдошева йўлдан адашди. Энди у кўзи очилиб, оқу қорани яхши ажратадиган бўлса ажабмас.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар