slot gacor
slot gacor
 ЎЙЛАМАЙ БОССАНГ ТИКАННИ . . . . » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ЎЙЛАМАЙ БОССАНГ ТИКАННИ . . . .

ЎЙЛАМАЙ БОССАНГ ТИКАННИ . . . .

13 декабрь 2023 йил
55
0

Халқимизда “ўйламай боссанг тиканни, тортадурсан жабрини” деган ибратли сўзи бежизга айтилмаган экан. Эъзоза Тўраева ҳам ўз қадамларини ўйлаб босганида эди, бугун суд залида, яқинлари қаршисида боши эгик турмаган бўларди.

Эндигина 22 ёшни қарши олган Эъзоза Тўраева ҳам барча тенгдошлари сингари яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиши керак эди. Аммо, у бундай қилмади. Ўзининг “SAMSUNG A 6” русумли қўл телефонига турли диний мавзудаги маърузалар, аудио ёзувлар ва фотосуратларни жойлаб, ўзининг телеграм ва “Инстаграм” ижтимоий тармоқлари орқали обуначиларга тарқатишни касб қилиб олди.

Тумандаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан 2023 йил 5 август куни ўтказилган “Тўсиқ” тезкор профилактик тадбири давомида унинг  “SAMSUNG A 6” русумли қўл телефони кўздан кечирилганда унинг хотирасида 5 та овозли, 26 та аудио, 163 та файл, 458 та фотосурат ва 614 та видео шаклдаги диний мазмундаги материаллар жойлаштирилгани холислар иштирокида ҳужжатлаштириб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Эъзоза Тўраева нисбатан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги иш қўзғатилиб, суд қарори билан жарима жазоси тайинланди. Унинг “SAMSUNG A 6” русумли қўл телефони давлат фойдасига мусодара қилинди.

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар