Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Терроризм ва экстремизм ғoяларига қарши маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

Терроризм ва экстремизм ғoяларига қарши маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

21 сентябрь 2023 йил
100
0

Республикамизда сўнги йилларда экстремизм ва терроризмга қарши маърифий йўл билан кураш олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу йўлда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, ёш авлодни турли бузғунчи оқимлар сафига кириб қолишларини олдини олиш бўйича мунтазам тарғибот ишларини олиб бориш долзарб вазифалар этиб белгиланган.

Арнасой туманида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, динлараро хамда миллатлараро тотувликни мустахкамлаш, терроризм ва экстремизм ғoяларига қарши маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давом этмоқда. 

Жумладан, бугун Арнасой тумани Зарафшон маҳалла фуқаролари йиғинидаги 3-сонли ва Бахтли маҳалла фуқаролари йиғинидаги 11-сонли умумтаълим мактабларида “Кийиниш маданияти, ўзбекона урф-одатлар” ва Турк ва Араб либосларига тақлид сифатида кийиниб юраётган хотин-қизлар ўртасида соғлом муҳитни яратиш юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси бошлиғи Отабек Мусурмонов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлинмаси раҳбари Одилжон Зоилдов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой тумани бош мутахассиси Ғуломжон Сайдуллаев ва туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳодимлари, маҳалла раислари ҳамда умумтаълим мактабининг ўқитувчи ва ўқувчи ёшлари иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар аввало ўқувчи ёшларнинг одоб-ахлоқи, ўзбекона кийиниш маданиятига тўғрисида сўз юритиб, “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонуннининг мазмун-моҳияти кенг тушунчалар бериб ўтишди.

Шунингдек, таълим муассасаларида диний акидапарастлик, экстремизм ва терроризм билан боғлик тахдидларнинг олдини олиш, диний соҳада амалга оширилаётган давлат сиёсати борасида фикр мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Бугунги кунда эктремизм ва терроризмга қарши курашда аҳолини, айниқса, ёш авлодни турли ёт оқимлар таъсириги тушиб қолишларига йўл қўймаслик, уларни интернет орқали тарғиб қилинаётган турли ғоявий ва ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар кўламини янада кенгайтириш, терроризм ва экстремизм ғояларига қарши йўналтирилган комплекс илмий тадқиқотлар ва китоблар тайёрлаш ва нашр этиш ҳамда бағрикенглик ғояси ва тинчликни мустаҳкамлаш масаласини илгари суриш орқали Ислом динининг асл мазмун-моҳияти юзасидан семинарлар ва конференциялар ташкил этиш, ушбу йўналишда фуқаролик жамияти институтларининг ролини янада ошириш мақсадга мувофиқ. Шундагина юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва бағрикенглик муҳитини асраш ва уни келажак авлодаларга ҳам етказиш имконига эга бўламиз.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар