Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео мурожаатга муносабат

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео мурожаатга муносабат

08 июль 2021 йил
242
0

Ижтимоий тармоқларда “Arnasoyda temir davradagilar xarob” (орфография сақланди - таҳр.) номли мазмундаги видео мурожаат тарқалган эди.

Фуқаро Самарова Наргиза Эшқуватовнанинг оиласида жами тўрт  нафар оила аъзолари билан яшаб келади. Турмуш ўртоғи Самаров Улуғбек 1-гурух ногирони, фуқаро Самарова Наргиза Эшкуватовна маҳаллада модий ёрдам пули олиб келади.

Жумладан жорий йилнинг апрель май ойларида ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларида ишлаган. Н.Самаровага уй-жой қуриш учун туман ҳокимлиги томонидан 2019 йилда 0.04 сотих ер участка ажратиб берилган.

Жорий йилда Н.Самаровага уй жойининг қурилиши учун Жиззах вилояти ҳокимлигининг “Саховат ва кўмак” жамғармаси томонидан  5 (беш миллион) сўм маблағ Н.Самаровага тегишли бўлган пластик картасига ўтказиб берилган. Турмуш ўртоғи Самаров Улуғбек ҳозирда ногиронлик нафақасини ҳам олиб келмоқда.

У.Самаровга “Саховат ва кўмак жамғармаси”дан даволаниши учун 500.0 (беш юз минг) сўм маблағ ҳамда туман тиббиёт бирлашмасидан дори-дармонлар ажратилиб даволаниши учун ордер ҳам берилган.

Жорий йилда «Юрак амри» ҳайрия жамғармаси томонидан унинг оиласига 500.0 (беш юз минг) сўмлик, «Вақф» ҳайрия жамоат фондидан (беш юз минг) сўмлик ва туман ҳокимлиги томонидан бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам бериб келинмоқда.

Фуқаро Самарова Наргиза Эшқуватовна маҳаллада «Темир дафтар»га киритилган оилалар рўйҳатида туради.

        

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар