slot gacor
slot gacor
 ТЕЛЕФОН ХОТИРАСИДАГИ МАЪРУЗАЛАР » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ТЕЛЕФОН ХОТИРАСИДАГИ МАЪРУЗАЛАР

ТЕЛЕФОН ХОТИРАСИДАГИ МАЪРУЗАЛАР

13 декабрь 2023 йил
83
0

Жамшид Машарипов йигирма етти ёшни қаршилаган. Эс-ақлини таниб улгурган йигит. (Мақоладаги исм ва фамилиялар ўзгартириб берилмоқда).

У ўзининг “Samsung Not 10” русумли телефони хотирасига турли мазмундаги диний маърузаларни қонунга хилоф равишда сақлаб, “Инстаграм” ижтимоий тармоғида “Jamshid Masharipov 007” ва “Jamshid-8” номли профилига жойлаштириб, ушбу диний маърузаларни қонунга хилоф равишда обуначиларга тарқатиб келади.

2023 йилнинг 5 август куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган “Тўсиқ” профилактик тадбири давомида Жамшид Машариповнинг “Samsung Not 10” русумли уяли телефон хотираси холислар иштирокида кўздан кечирилганда обуначиларга тарқатилаётган диний мазмундаги маърузалар борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди ва унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилди.

Суд қарорига асосан Жамшид Машарипов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1842-моддасига асосан 660 000 сўм жарима жазоси тайинланиб, унинг “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги профиллари ўчирилиб, “Samsung Not 10” русумли уяли телефони давлат фойдасига мусодара қилинди.

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар