Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Терроризм хавфли иллат

Терроризм хавфли иллат

17 март 2022 йил
191
0

Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, “Интернет” орқали тарғибот ўтказиш, яширин “ҳужралар” ташкил этиш каби усулларда амалга оширмоқда. 

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармонидаги «Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш» мақсади белгиланган вазифалар бўйича жойларда учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. 

Арнасой туманидаги 2, 12, 14-сонли умумтаълим мактабларида “Огохлик, хушёрлик давр талаби, терроризм, экстремизм ва миссионерлик дахшатли офат” мавзусида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди.  

Мазкур учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази Арнасой туман бўлинмаси раҳбари Одилжон Зоидов,  Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой туман бўйича мутахассиси Ғулом Сайдуллаев, туман бош имом-хатиби Отабек Йўлдошев, туман Халқ таълими бўлимига қарашли масъул ходимлар ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди. 

Ўтказилган учрашувда йиғилганларга янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 2021 йил 5 июл “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги  ЎРҚ -699-сонли Қонуннинг мазмун мохиятини кенг жамоатчиликка етказиш борасида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.  

Тадбир якунида терроризм замонамизнинг энг хавфли ва мураккаб ҳодисаларидан бири эканлиги борсида "SOXTA DA'VOLAR” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Бу каби тадбирлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар