Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Терроризм замонамизнинг энг хавфли ва мураккаб ҳодисаларидан бири

Терроризм замонамизнинг энг хавфли ва мураккаб ҳодисаларидан бири

15 март 2022 йил
356
0

Ҳозирги вақтда терроризм уюшган жиноятчиликнинг хавфли кўриниши сифатида халқаро миқёсда энг долзарб ва глобал муаммолардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасининг экстремизм, терроризм ва уларни молиялаштиришга қарши курашдаги тажрибаси, бу йўналишдаги ташаббускорлиги дунё ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ–60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг таррақиёт стратегиясида «Экстремизм ва терроризмга қарши курашишнинг самарали механизмларини шакллантириш» мақсади белгиланган фармон ижроси бўйича жойларда учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказиб келинаётир.

Бугун Арнасой туманидаги 1, 8, 10, 20, 22-сонли умумтаълим мактабларида “Огохлик, хушёрлик давр талаби, терроризм, экстремизм ва миссионерлик дахшатли офат” мавзусида давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилди. 

Мазкур учрашувда Республика Маънавият ва маърифат маркази Жиззах вилоят бошқарма бошлиғи Иқболой Умарова ва туман бўлинмаси раҳбари Одилжон Зоидов, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Арнасой туман бўйича мутахассиси Ғулом Сайдуллаев, туман бош имом-хатиби Отабек Йўлдошев, туман Халқ таълими бўлими мудири ўрибосари Наргиза Нарзуллаева, туман кенгаши депутати Гулмира Зоидова, туман ИИБ ходимлари ҳамда маҳаллий аҳоли иштирок этди. 

Ўтказилган учрашувда йиғилганларга янги тахрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 2021 йил 5 июл “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги  ЎРҚ -699-сонли Қонуннинг мазмун мохиятини кенг жамоатчиликка етказиш борасида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди. 

Тадбир якунида терроризм замонамизнинг энг хавфли ва мураккаб ҳодисаларидан бири эканлиги борсида "SOXTA DA'VOLAR” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Бу каби тадбирлар туманимиз бўйлаб давом этмоқда.

 

 Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар