Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани 1-сектор ҳудудида бир кунда 2 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

Арнасой тумани 1-сектор ҳудудида бир кунда 2 та маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

29 октябрь 2023 йил
88
0

 Маҳалла – азал-азалдан  миллий қадриятларимиз, эзгу амалларимиз, яхши қўшничилик муносабатлари маскани бўлиб келган. Меҳр-оқибат кўрсатиш, эҳтиёжмандларга ёрдам, муҳтожларга кўмак, бемор бўлиб ётиб қолган ва ёлғиз нуроний маҳалладошлар ҳолидан хабар олиш, тўй-маърака, ҳашару ҳосил йиғимларини кўпчилик билан бамаслаҳат, биргаликда ўтказиш, яхши кунда ҳам, ёмон кунда ҳам бир-бирига ҳамдард, ҳамфикир бўлиш каби халқимизга хос урф-одат ҳамда анъаналаримиз ҳам айнан маҳаллаларимизда сақланиб, янада сайқалланиб келаётир.

 

 Президентимизнинг маҳалла ва қишлоқ фуқаролар йиғинларига бераётган эътибори натижасида ушбу тизимда жуда катта янгиликлар, ўзгаришлар ва энг муҳими ислоҳотлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилган ишлашнинг янгича – “маҳаллабай” тизими ҳам аҳоли муаммолари ечимининг асосий калити экинлиги амалда ўз исботини топди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408 сонли қарорига асосан “Манзилли дастур” асосида Арнасой туманидаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғини инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича дастур шакллантирилиб, ушбу дастурнинг тўла-тўкис ва сифатли бажарилишини таъминлаш, лойиҳаларнинг молиялаштирилиши аниқ кўрсатилган эди. 

 

 

 Арнасой тумани 1-сектор худудида бир куннинг ўзида туман марказидан олис "Гулбаҳор" ва "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғинлари биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими ҳокими Хуршид Алимарданов, сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар ва маҳаллалар фаоллари иштирок этди.

 

 Унда юртимизда маҳалла институтини янада ривожлантириш, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси, улкан бунёдкорлик ишлари ҳақида сўз бориб, олиб борилаётган барча эзгу ишлар, аввало, халқимиз розилиги, инсон қадри учун хизмат қилаётгани таъкидланди.

 Замонавий лойиҳалар асосида барпо этилган ва барча шароитларга эга маҳалла фуқаролар йиғини бинолари фуқаролар учун ҳақиқий байрам туҳфаси бўлди. – Бугунги кунда амалга оширилаётган ҳар бир ислоҳот замирида биринчи навбатда аҳолини рози қилиш, инсон қадрини улуғлаш ётганлигини ҳар бир фуқаро ҳис қилмоқда, – деди туман ҳокими Х.Алимарданов ўз нутқида.

  Тадбирларда нуронийлар қўл очиб, янги бинолар ва унда фаолият юритаётган ходимлар фақат яхшилик учун, Юртбошимиз бошчилик қилаётган ислоҳотларни аҳолига етказиш, ижросини таъминлаш учун, халқнинг қувончу-шодлиги, ташвишу муаммоларини бартараф этиш йўлида хизмат қилишдан чарчамаслигини, ушбу масканлар халқнинг энг суюкли жойига айланишини Яратгандан сўраб, дуо қилишди.

                                                                                                   Арнасой туман ҳокимлиги

                                                                                                   Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар