Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Ҳайр-саҳоват инсонийлик фазилатдир

Ҳайр-саҳоват инсонийлик фазилатдир

21 март 2022 йил
391
0

Наврўз байрами арафасида кексалар, ногиронлар ҳамда ижтимоий муҳофазага мухтож оилалар ҳолидан хабар олиш азалий қадриятларимиздан ҳисобланади. Меҳр-оқибат, ҳайр-саҳоват, ижтимоий ҳамкорлик каби тушунчалар халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган десак, муболаға бўлмайди.

“Наврўз” умумхалқ байрами диёримизда яшаётган халқларнинг ўзаро дўстона муносабатлари, жамиятимизда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, инсоннинг табиат билан уйғун бўлиб яшаши, унинг қалбида бағрикенглик ва бунёдкорлик, ҳайр-саҳоват каби олийжоноб туйғуларни ўзида бадиий ифода этади. Бу кунда азалдан ёрдамга муҳтож инсонларга яқиндан кўмак берилган.

Арнасой туман ҳокимлиги ва Маҳалла хайрия жамоат фонди туман бўлими ҳамкорлигида кам таъминланган, ёрдамга мухтож оилалар ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам бериш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан Наврўз байрами арафасида тумандаги кам таъминланган ва ногиронлиги бўлган оилалар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари ва байрам совғалари улашишди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар