Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Изчил ислоҳотлар самараси: Чинобод маҳалласининг қиёфаси ўзгармоқда

Изчил ислоҳотлар самараси: Чинобод маҳалласининг қиёфаси ўзгармоқда

03 ноябрь 2022 йил
116
0

Арнасой туманининг 2-сектор ҳудудидаги “Чинобод” маҳалла фуқаролар йиғинида янгидан барпо этилган тиббиёт пункти ва фаоллар зали биноси фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Жиззах вилоят прокурори ўринбосари М.У.Хўжамқулов, Жиззах вилоят Халқ қабулхонаси бошлиғи Б.У.Узоқов, Арнасой туман ҳокими 1-сектор раҳбари Х.Алимарданов, туман прокурори 2-сектор раҳбари Х.Газиев, вилоят бошқарма ва туман ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Туманнинг чекка ҳудуди “Чинобод” МФЙдаги ўтказилган тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар барча жабҳаларда ўзининг ёрқин самараларини бераётгани, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари доирасида амалга оширилган ишлар бу борада муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. 1267 нафардан зиёд аҳоли яшаётган ҳудудда “Обод қишлоқ” дастури доирасида замонавий кўриниш ва жиҳозларга эга тиббиёт пункти ва фаоллар зали биноси қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Бундан ташқари, қишлоқдаги 3.6 километрлик ички йўлларга шағал ётқизилиб, маҳалла марказий кўчаси тўлиқ асфальтлаштирилиб, 8.1 километрлик тоза ичимлик сув қувурлари тортилди. МФЙдаги 12-сонли умумтаълим мактабида 600 млн сўмлик таъмирлаш, қурилиш ва реконструкция ишлари бажарилди. Шунингдек, ушбу 2-сектор ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида 150 туп мевали, 560 тупга яқин манзарали дарахт ва турли-туман гул кўчатлари экилди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар