Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари кекса онахонлар ҳолидан хабар олди

Арнасой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари кекса онахонлар ҳолидан хабар олди

01 май 2022 йил
321
0

Доруломон кунларда бетоб бўлиб ётиб қолган, ўзгалар кўмагига муҳтож, якка-ёлғиз қариялар, эҳтиёжманд, оиласида ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олинмоқда.

Бугун Арнасой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Хуршид Алимарданов, Арнасой туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Исоқ Авалбоев, тумандаги Раҳмон жоме масжидининг бош имом хотиби Отабек Йўлдошевлар биргаликда тумандаги Ғ.Ғулом МФЙда яшовчи ногиронлиги бўлган фуқаро Жумаева Гулбиби, Бобур маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи Қўчқорова Бўстоной, Қамбаралиева Анора, Олтин водий МФЙда яшовчи Очилова Мавжуда каби фуқаролар ҳолидан хабар олишди. 

Мехр-саҳоват ойида Арнасой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Хуршид Алимарданов ёши улуғ онахонларни кириб келаётган ҳайит айёми билан табриклади ва озиқ-овқат маҳсулотларини улашди.

Эъзозланган фахрийлар, кексалар, хотин-қизларнинг тилида ва дилида шукрона билан юртимизга тинчлик сўраб дуо қилди. Халқимиз қадимдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам кўрсатиш азалий одатларимиздан. 

Миллатимизга хос бағрикенглик, меҳрибонликдан беихтиёр фахр-ифтихор туясан киши. Меҳрни барча нарсадан устун қўйгани боис, ўзбек номи, миллат шаъни янада юксалиб бормоқда.

Зотан, бир ғариб кўнглини олмоқ, бир эҳтиёжманд хонадон ҳолини сўраб, кўнглини кўтармоқ ҳам Муборак амозон ойларида ҳам савобли, ҳам инсонийликнинг олий намунасидир.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар