Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди
Арнасой тумани 3-сектор ҳудудидаги Ғафур Ғулом маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Арнасой тумани ҳокими Хуршид Алимарданов ва маҳалла фаоллари иштирок этди.
Мамлакатимизни барқарор ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш ва уларнинг бугунги яшаётган кунидан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан яшашини таъминлашда албатта, маҳаллаларнинг ўрни катта ҳисобланади. Шу боисдан бугунги кунда туманимизда ҳам ўз биносига эга бўлмаган маҳаллаларда маҳалла бинолари янгидан қад ростлаб аҳолига топширилмоқда.
Маҳалла биносининг кенг ва ёруғ хоналари эса маҳаллага ташриф буюрган ҳар бир фуқаронинг кайфиятини кўтариш билан бирга, мурожаат билан келган фуқароларга қулайлик яратади.
Арнасой туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати