slot gacor
slot gacor
 ИНСОНГА ЭЪТИБОРНИНГ КИЧИК ДЕБОЧАСИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » ИНСОНГА ЭЪТИБОРНИНГ КИЧИК ДЕБОЧАСИ

ИНСОНГА ЭЪТИБОРНИНГ КИЧИК ДЕБОЧАСИ

06 февраль 2023 йил
148
0

Бугунги кунда Арнасой туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Боиси, тумандаги 13 та МФЙларда ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “ARNASOY GOLD TEX” қўшма корхонаси билан уч тамонлама шартномалар имзоланиб жойларда ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Зарафшон МФЙда яшовчи 7 нафар ишсиз хотин-қизлар бугун “ARNASOY GOLD TEX” қўшма корхонаси билан шартномалар имзолаб, буюрма асосида қўлқоплар тикиб беришни бошлаб юборишди. 

Бу эса жуда қулай имконият десак асо муболаға бўлмайди. “ARNASOY GOLD TEX” қўшма корхонаси билан шартнома қилган ишчи ходимларнинг хонадонига хом-ашё етказиб берилади ва тайёр бўлган маҳсулотга келишилган 450 сўмдан пул маблағлари тўланиб олиб кетилади. 

Кўриниб турибдики тумандаги бу биргана ислоҳотлар ортида аҳолига қулай имкониятлар яратилиши, инсонга эътибор ва инсон қадри улуғ эканлигининг кичик бир дебочасидир.

 

Рустам НУРМАТОВ

Журналист

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар