Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туманига инвесторларни жалб қилиш орқали инвестиция киритиш борасида очиқ мулоқот ўтказилди

Арнасой туманига инвесторларни жалб қилиш орқали инвестиция киритиш борасида очиқ мулоқот ўтказилди

17 июль 2021 йил
516
0

Маълумки, мамлакат иқтисодиётининг тараққиёти бевосита инвестициялар оқимига боғлиқ. Бу борада Ҳаракатлар стратегиясида илгари сурилган ғояларни ҳаётга жорий этиш, мамлакатимиз иқтисодиётини таркибий ўзгартириш, тармоқларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга доир лойиҳаларни амалга ошириш учун инвестицияларни жалб қилиш ҳамда инвесторларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Арнасой туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида ўтказилган очиқ мулоқотда “Арнасой туманига салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш, ҳудуднинг инвестицион жозибадорлигини ошириш шунингдек, саноат ва хизмат кўрсатиш лойиҳаларидаги муаммолар уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида”ги масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Арнасой туман ҳокими билан бўлган очиқ мулоқотда ОАВ вакиллари, тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳамда аҳоли ва ёшлар иштирок этди.

Қайд этилдики, географик жойлашуви жуда қулай бўлган Бахтли МФЙ Наврўз ахоли пункти атрофида ва Тузкон кўли сув ҳавзаларида аҳолининг дам олишлари учун соғломлаштириш оромгоҳлари, чорвачиликни ривожлантириш, овчилик туризми, экотуризм ва пляж инфратузилмасини ривожлантириш мақсадларида ҳозирги кунда Фориш тумани ер захирасида бўлган 22,0 минг гектар ер майдонини Арнасой тумани таркибига ўтказиш таклифи киритилган.

Бугунги кунда туманда экотуризмни янада ривожлантириш аҳолининг дам олиш масканларини ташкил этишни мақсад қилган “Aydar-Arnasay lake system” МЧЖ қўшма корхонаси (хорижий хамкор Украина) томонидан 2021-2023 йилларга мўлжалланган “Экотуризм”ни ташкил этиш лойиҳаси орқали жами 70 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инветицияларни жалб қилган ҳолда, 450 нафар янги иш  амалга ошириш режалаштирилган.

“Aydar-Arnasay lake system” МЧЖ томонидан “Тиббиёт момиқлари ва кичик трактор парки”ни ташкил этиш лойиҳаси умумий қиймати 26 млн. АҚШ доллари тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 390 нафар янги иш ўринларини яратиш режалаштирилган.

Шунингдек, ҳозирги кунда “Arnasoy gold tex” МЧЖ ҚК қошида янгидан ташкил этилаётган “Arnasoy texno park” МЧЖ томонидан “Рафинацияланган ўсимлик ёғи махсулотларини ишлаб чиқариш”ни ташкил этиш лойиҳаси орқали умумий қиймати 5 млн. АҚШ доллари ўз маблағлари 2,5 млн. доллар, банк кредити 2,5 млн.долларни ташкил этувчи янги саноат лойиҳасининг ишга тушиши натижасида 150 нафар янги иш ўринлари яратиш режалаштирилган.

Шунингдек Арнасой туманида инвестиция лойиҳалари, экспорт прогноз режаси, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш бўйича 2021 йил        6 ой давомида Экспорт прогноз режасининг бажарилиши бўйича;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги “2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги IIҚ-4949-сонли қарорига асосан Арнасой  туманига          2021 йил учун жами 3 млн. 982,9 минг доллар (саноат маҳсулотлари 2 млн.           79,2 минг доллар, мева-сабзавот маҳсулотлари 1 млн. 903,7 минг доллар) миқдорида экспорт прогноз режаси белгиланган.

2021 йил январь-июнь ойлари режаси 1 775,3 минг доллар бўлиб, амалда 2028,6 минг долларга ёки 114,3 фоизга бажарилди.

- санаот маҳсулотлари экспорти 1 929,5 млн. долларга ёки 201,5 фоизга;

- қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 99,1 млн. долларга ёки 12,1 фоизга бажарилган.

Жорий йил якунига қадар экспортёр корхоналар томонидан такрорий экинлар (мош ва фасол) экспорти ҳисобига амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тумандаги “Арнасой Голд Текс” МЧЖ қўшма корхонасига ISO 9001 сертификатини жорий этиш учун 14 млн. сўм молиявий ёрдам кўрсатилди.

Туман ҳокимлиги томонидан экспорт режасини ўз вақтида бажармасдан келаётган корхоналар билан тизимли иш ташкил этилиб, уларга хорижий ҳамкорлар ҳамда янги бозор топишда тегишли вазирлик ва идоралар билан амалий ёрдам кўрсатиб, экспорт ҳажмини оширилишини, шунингдек янги экспортёр корхоналарни экспортга жалб қилиш орқали экспорт режасини бажариш чоралари кўрилмоқда. 

Ҳудудий инвестиция дастурини амалга ошириш бўйича:

Жиззах вилоят ҳокимининг 2021 йил 3 апрелдаги “Жиззах вилоятининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган ҳудудий инвестиция дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги 144-сонли қарорига асосан 26 та лойиҳалар доирасида 26 та йирик ва ўрта лойиҳалар доирасида 70 млрд. 574 млн.сўм маблағлар ўзлаштирилиши ҳамда 369 нафар янги иш ўринлари ташкил этилиши белгиланган. Жорий йилнинг шу даврига  ишга тушган истиқболли лойиҳалар ҳисобига 79 нафар янги иш ўринлари ташкил этилишига эришилди.

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириши:

Жорий йилнинг январъ-май ойлари давомида "Arnasoy gold teks" МЧЖ қўшма корхонаси томонидан Хитой давлатидан трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида 230,5 минг АҚШ доллари ҳисобига хом-ашё ва “Arnasoy limon agro” МЧЖ томонидан Туркия давлатидан иссиқхона ташкил этиш учун кўмир печи келтириш мақсадида 38,0 минг АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар хисобига ускуна келтирилди.

Шунингдек, II-чорак якунига қадар "JIZZAX AQUA BIOTECHNOLOGY" MЧЖ ҚК томонидан Хитой давлатидан 280 минг АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан “Балиқ озуқаси учун махсус ем” олиб келиши кутилмоқда.

2021-2023 йиллар давомида "ARNASOY TEXNO PARK” МЧЖ томонидан жами қиймати 5 млн. доллар шундан ўз маблағи 2 млн доллар, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 3 млн доллар. 2021 йил давомида 1 млн. АҚШ долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига “Матоларни бўяш ва уларга гул босиш”ни ташкил этиш режалаштирилган.

Ўтказилган очиқ мулоқот давомида туман ҳокими Хуршид Алимарданов иштирокчилар томонидан билдирилган фикр мулоҳазаларга атрофли жавоб берди. 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар