Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда хотин-қизлар учун “Мастер класс” ташкил этилди

Арнасойда хотин-қизлар учун “Мастер класс” ташкил этилди

31 январь 2023 йил
83
0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87 сонли Фармони билан тасдиқланган 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимой ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастури 2022-2023 йилларда амалга оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режаси ижроси таъминлаш мақсадида Арнасой туманида самарали ишлар амалга оширилмоқда.

Боиси, 2022 йилда Арнасой тумани 5-сонли Болалар Мусиқа ва санъат мактабида “Ахборот-ресурс чойхонаси” ташкил этилиб тикувчилик, сартарошлик, қандолатчилик, миллий ҳунармандчилик, компьютер саводхонлиги бўйича ўқув курслари  ташкил қилинган эди.

Бугун 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган ўқув марказда ўзининг касб-ҳунари бор ва ишга муҳтож бўлган 56 нафар хотин-қизлар ўртасида Арнасой туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Гулзода Ҳайдарова ва “Arnasoy Gold teks” корхонаси мутахассислари томонидан “Мастер класс” ташкил этилди.

Мастер-класс дарслари давомида узоқ муддат бола парваришлаш таътилида бўлган, иқтисодий қийинчиликка тушган аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш ва уларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш, шунингдек, хотин-қизлар учун энг керакли бўлган миллий ҳунармандчилик, тикувчилик, гиламчилик, касаначилик, қандолатчилик, сартарошлик каби касб сирларини ўргатиш борасида ҳам кенг тушунчалар бериб ўтилди.

Мазкур учрашувда хотин-қизларни “Ахборот-ресурс чойхонаси” фаолияти ва у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан таништириб, марказ томонидан хотин-қизлар ва ёшларни, шу жумладан ногиронлиги бўлган аҳолини касбий кўникмаларга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек тикувчилик йўналиши борасида қизиқиши бўлган хотин-қизлар учун “Chelebi tekstil” корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан таништирилди. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар