slot gacor
slot gacor
 АЙДАР – АРНАСОЙ КЎЛИГА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАРМОҚЛАРИНИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » АЙДАР – АРНАСОЙ КЎЛИГА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАРМОҚЛАРИНИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ

АЙДАР – АРНАСОЙ КЎЛИГА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАРМОҚЛАРИНИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ БОШЛАБ ЮБОРИЛДИ

23 июль 2024 йил
28
0

Аввал хабар берганимиздек Айдар – Арнасой кўлида туризм салоҳиятини ошириш йўлида аввало йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда электр энергияси билан боғлик масалалар кўтарилган эди.

Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов туманда туризм салоҳияти ривожлантириш йўлида босқичма-босқич ишларни амалга оширмоқда.

Дастлаб, туман ҳокими хорижий ва маҳаллий инвесторлар жалб қилган бўлса, айни дамда Айдар – Арнасой кўлида туримз инфратузилмасини яхшилаш мақсадида электр энергияси билан таъминлаш ишлари ҳам бошлаб юборилди.

Бугун эрта тонгдан Арнасой тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Алишер Эсиргапов бошчилигида Бахтли маҳалласи Наврўз қорғонидан Айдар-Арнасой кўлигача бўлган масофада қурилиши режалаштирилган 10 кV ҳаво тармоқларини тортиш учун темир-бетон устунларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Бундан кўриниб турибдики, туризмни ривожлантириш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар, одамларнинг манфаатини инобатга олиб, халқимиз учун баҳаво, арзон, хавфсиз йил 12 ой давомида қулай дам олиш шароитларини яратишдир. 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар