slot gacor
slot gacor
 Айдар-Арнасой кўлида туризм салоҳиятини ривожлантириш борасида ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб борди » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Айдар-Арнасой кўлида туризм салоҳиятини ривожлантириш борасида ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб борди

Айдар-Арнасой кўлида туризм салоҳиятини ривожлантириш борасида ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб борди

05 июнь 2024 йил
61
0

Туризм ўзининг кўп қиррали таркиби билан жамият ҳаётининг барча соҳаларига фаол таъсир ўтказиб келмоқда. У иқтисодиётнинг кўпгина жабҳаларини ривожлантиришга имкон туғдиради.

Жумладан, транспорт тармоқлари, алоқа, йўл қурилиши, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш корхоналари, каммунал хўжалиги, маиший хизмат кўрсатиш, сервис соҳаси, савдо тармоқларидир.

Айдар – Арнасой кўлларида туризм салоҳиятини ошириш мақсадида Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб борди.

Ишчи гуруҳ ўрганиш давомида кўл бўйи атрофида туризм обектларини барпо этиш борасида чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Арнасой тумани ҳокимлиги томонидан туман марказидан Айдар-Арнасой кўлларигача бўлган масофада халқаро стандартларга мувофиқ йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, замонавий автомобиль йўлларини қуриш, йўл ҳаракати қулайлиги ва хавфсизлигини ошириш борасида таклифлар ҳам бериб ўтилди.

Шунингдек, “Pro Fish Line” МЧЖ раҳбари Севар Астанов Айдар – Арнасой кўлларида туризм салоҳиятини ривожлантириш бир вақтнинг ўзида ўзига хос дам олиш, ҳордиқ чиқариш, кўнгил очар масканлар индустриясини ташкил этиб, ўз ўрнида сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бир қатор соҳаларни қамраб олиниши бораси фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар