Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойга Хитойлик инвесторлар ташрифи

Арнасойга Хитойлик инвесторлар ташрифи

16 май 2024 йил
52
0

Туризм мамлакатимиз иқтисодий тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтириш, жойларда янги иш ўринлари яратишда муҳим ўрин тутади. Кейинги йилларда ушбу соҳани жадал ривожлантириш, юртимизга келаётган хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш, ички туризмни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугунги кунда Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Тузкон кўлига инвесторларнинг қизиқиши тобора ортиб, кўл бўйи соҳилида замонавий кемпинглар, сайёҳларга хизмат кўрсатиши мумкин бўлган ўтов-меҳмонхоналари ва хостеллар, сув транспорт хизматлари, савдо-дўконлари, спорт майдонлари, болалар учун ўйингоҳларни ишга тушириш борасида лойиҳаларни тақдим қилишмоқда.

Жумладан, Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов Хитойлик инвесторлар билан учрашиб, балиқ етиштиришни йўлга қўйиш ҳамда Тузкон кўл бўйи соҳилларида туризм объектларини ташкил этиш борасида музокаралар олиб борилди.

Туман ҳокими ва “Pro Fish Line” МЧЖ раҳбарлари ҳамда инвесторлар биргаликда Арнасой тумани Бухоро СИУда жойлашган балиқ чавоқларини етиштириш инкубация цехи, “Залотой мост”, Айдар-Арнасой кўллар тизими ва Тузкон кўлларига ташриф буюрди.

Албатта ушбу учрашувда инвесторга инвестиция киритиш шарти бир қатор имтиёзлар берилиши қайд этилиб, балиқчиик соҳасини ривожлантириш йўлида ноёб турдаги балиқларни етиштириш, сув ҳавзаларини балиқлантириш, балиқни қайта ишлаш технологиясини жорий қилиш ҳамда туристик масканларни барпо этиш каби масалалар келишиб олинди.

 Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар