Арнасойда кўп қаватли уй-жойлар ҳолати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилади
Арнасой туманидаги 77 та кўп қаватли уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш масалаларни жойига чиқиб ўрганилиши юзасидан Халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари ҳамда соҳага оид мутасадди ташкилот раҳбарларидан тузилган ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
Мазкур йиғилишда кўп қаватли уй-жойларнинг мавжуд холати, уларда яратилган шароитлар бўйича ўрганиш саволномалари тузилди ҳамда ишчи гуруҳ томонидан асосий вазифалари белгилаб олинди.
Жумладан саволномага асосан ишчи гуруҳ вакиллари
-Кўп қаватли уй-жойларда аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, ичимлик суи, канализация тармоқлари, табиий газ, электр энергияси ва иссиқлик энергияси таъминотининг холати.
-Кўп қаватли уй-жойларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, том, фасад, йўлаклар ва ертўла қисмининг ахволи.
-Кўп қаватли уй-жойларга туташ ҳудудларнинг санитария ҳолати, обонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, маиший чиқиндиларнинг ўз вақтида олиб кетилиши.
-Кўп қаватли уй-жойларга химзат кўрсатадиган ширкат хўжаликлари томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифати, ушбу хизматлардан мазкур уйларда яшаётган хонадон эгаларининг розилиги.
-Кўп қаватли уй-жой фонди умумий мулкини ва унга туташ ҳудудларни сақлаш учун мулкдорларнинг мажбурий бадаллари ёки тўловларидан тушадиган маблағларнинг мақсадли сарфланиши каби саволнома асосида ўрганилади.
Ориф УСМОНОВ
Халқ депутатлари Арнасой туман
Кенгаши котибият мудири