Аввал хабар берганимиздек Айдар – Арнасой кўлида туризм салоҳиятини ошириш йўлида аввало йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда электр энергияси билан боғлик масалалар кўтарилган эди.
Арнасой тумани ҳокими Одил Мусанов туманда туризм салоҳияти ривожлантириш йўлида босқичма-босқич ишларни амалга оширмоқда.
Дастлаб, туман ҳокими хорижий ва маҳаллий инвесторлар жалб қилган бўлса, айни дамда Айдар – Арнасой кўлида туримз инфратузилмасини яхшилаш мақсадида электр энергияси билан таъминлаш ишлари ҳам бошлаб юборилди.
Бугун эрта тонгдан Арнасой тумани электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Алишер Эсиргапов бошчилигида Бахтли маҳалласи Наврўз қорғонидан Айдар-Арнасой кўлигача бўлган масофада қурилиши режалаштирилган 10 кV ҳаво тармоқларини тортиш учун темир-бетон устунларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.
Бундан кўриниб турибдики, туризмни ривожлантириш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар, одамларнинг манфаатини инобатга олиб, халқимиз учун баҳаво, арзон, хавфсиз йил 12 ой давомида қулай дам олиш шароитларини яратишдир.
Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати