Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Матбуот анжумани: Туман аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш жараёнида олиб борилаётган ишлар тўғрисида

Матбуот анжумани: Туман аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш жараёнида олиб борилаётган ишлар тўғрисида

28 январь 2023 йил
142
0

Арнасой туман ҳокимлигида Туман аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш жараёнида олиб борилаётган ишлар тўғрисида  матбуот анжумани  ўтказилди. Унда  Арнасой туман Электр тармоқлари корхонаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Мазкур матбуот анжуманида Арнасой туман Электр тармоқлари корхонаси бошлиғи Алишер Эсиргапов “Туман аҳолисини электр энергияси билан таъминлаш жараёнида олиб борилаётган ишлар” тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Жумладан, Арнасой туман 13 та МФЙ ва КФЙ худудида яшовчи 7389 та маиший истеьмолчилар 327 та улгуржи истеьмолчилар жами 7716 та истеьмолчиларга электр энергияси етказиб беради.

Арнасой тумани ҳудудида электр энергиясидан фойдаланувчи истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш учун 6 та 35/10 кВли Н.Слар мавжуд. Нимстанциялардан чиқувчи 26 та 10 кВли ҳаво тармоғи узунлиги 187, 2 кмни ташкил этади. Трансфарматор пунктлардан чикувчи  0,4 хаво тармоғи узунлиги 96,7 км ни, кабель хаво тармоқлари 18,1 км ни ташкил этади.

Туман худудида жами 181 та трансфарматор пунктлари мавжуд булиб жами куввати 34 924 кВа ни ташкил этади. Шундан электр таъминоти кархонаси балансида булган 113 та хар кувватли трансфарматор пунктлари бўлиб жами куввати 21 557 кВа, истеъмолчи балансида булган 68 та хар хил турдаги трансфарматор пунктлари  мавжуд жами куввати 13 367 кВани ташкил этади.

Арнасой туман электр энергиясидан фойдаланувчи истеьмолчиларни сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таьминлаш максадида куйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан Чинобод МФЙ Чинобод кўчаси 1 дона 63 кВали ансформатор пункти ва 0.4 кВли ҳаво тармоғи тортилди. Янгибўстон МФЙ А.Навоий кўчасига электр энергия таъминотини яхшилаш учун қўшимча  1  дона 100 кВа ли трансформатор пункити ўрнатилди. Олтин водий МФЙ С.Рахимов кўчасига 1 дона 160 кВали трансформатор пункти ва 1,4 км ёпик изолацияланган кабел (СИП 4/16, СИП 2 ) ҳаво тармоғи тортилди. Ғ.Ғулом МФЙ А.Темур кўчасига 2,3 км узунликда ёпик изолацияланган кабел (СИП 4/16, СИП 2 ) ҳаво тармоғи тортилди, Дўстлик кўчасига 1 дона янги 63 кВали трансформатор пункти ўрнатилди, Ғ.Ғулом кўчасига 8 дона темир бетон устунлар ўрнатилди.  Бобур МФЙ Ўрикли кўчасига 10 дона темир бетон устун ўрнатилди. Бўстон МФЙ Янгиҳаёт кўчасига 1 дон янги 160 кВа ли трансформатор пункти ўрнатилди. Дўстлик МФЙ М.Авезов кўчасидаги аҳоли ҳонадонларида элект энергия таъминотини яхшилаш учун  1 дона қўшимча 160 кВали трансформатор пункти ўрнатилди ва кучланиш берилди.

Жумладан туман худудида мавжуд 10 кВ ҳаво тармоғидан 21,2 км, 04 кВли хаво тармогидан 10,0 км мукаммал таьмирланди ва 14 та трансформатор пункти 2021–2022 йил куз–қиш мавсумига мукаммал таъмирланди.

Матбуот анжумани якунида ОАВ вакиллари ва ижтиомий тармоқ фойдаланувчилари ўзаларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиши. 

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахброт хизмати

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар