slot gacor
slot gacor
 Арнасой тумани Ёшлар ишлари бўлимининг ҳудуд ёшларига мурожаати » Арнасой тумани ҳокимлиги расмий сайти
Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой тумани Ёшлар ишлари бўлимининг ҳудуд ёшларига мурожаати

Арнасой тумани Ёшлар ишлари бўлимининг ҳудуд ёшларига мурожаати

19 апрель 2024 йил
85
0

Арнасой тумани Ёшлар ишлари бўлимининг ҳудуд ёшларига

мурожаати

Ассалому алайкум ҳурматли ёшлар!

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал салоҳияти, иқтидори ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган ишлар давлат сиёсати даражасига кўтарилди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал тизим яратилди. Маҳаллаларда ёшлар етакчилари институтининг жорий этилганлиги эса сиз ёшларнинг мурожаатларингизни сизлар яшайдиган маҳалланинг ўзида ҳал этиш имконини бермоқда.

Натижасида, ўтган йилда:

туманимиздаги 13 та маҳаллада ёшлар баланси шакллантирилиб, 392 нафар ёшлар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилди;

“Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 398 нафар ёшларга млрд 118 млн сўмлик ижтимоий ва иқтисодий ёрдамлар кўрсатилди;

ёшлар томонидан қилинган 622 та мурожаатнинг 463 таси (74.4 фоизи) маҳалланинг ўзида ҳал этилди;

5 нафар ёшларга тадбиркорлик лойиҳалари учун 89 млн сўм имтиёзли кредит, 4 нафар ёшларга деҳқончилик учун 4 гектар экин майдонлари ажратилиб, уларнинг бандлиги таъминланди;

интеллектуал ўйинлар оммавий ҳаракатга айланиб, бу тадбирларга 1 минг 741 нафар ёшларимиз жалб этилди;

“Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасидаги 20 та бепул онлайн хорижий тил курсларида 21 нафар ёшлар таҳсил олмоқда.

Ёшларимизнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳа ва танловларда 16 минг 089 нафар ёшларимиз қамраб олинди.

Туманимизда 80 нафар жиноят содир этишга мойил бўлган ёшлар билан манзилли ишлашга қаратилган “Ҳаракатлар режаси” амалга оширилди. Уларнинг 33 нафари “Жасорат мактаби” ҳарбий ўқув йиғинига жалб этилди.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида барча соҳаларда туманимиз ёшларининг ижтимоий фаоллиги ошганлигини кўришимиз мумкин.

Бугунги кунда туманимизда 30 ёшгача бўлган ёшлар 21 минг 364 нафарни, 14-30 ёшдагилар эса минг 394 нафарни (умумий ёшларнинг 43,9 фоизи) ташкил этмоқда.

Туманимиз ёшларининг қизиқишларини ўрганиш учун йил бошида маҳаллаларда ўтказилган хатлов натижалари асосида сизлар билан манзилли ишлаш бўйича 9 та йўналишда махсус комплекс дастур ишлаб чиқилди. Бугунги кунда уларнинг ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 184 нафар давлат кўмагига муҳтож ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий масалаларини ҳал қилиш орқали уларнинг ҳаётини яхшилашга кўмаклашамиз;

Маҳаллалар кесимидаги “Ёшлар бандлик дастурлари” орқали 559 нафар ишсиз ва битирувчи ёшларимизнинг бандлигини таъминлаймиз.

Шу мақсадда, 559 нафар битирувчи ёшларимизга иккита тил ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган битта касбни мукаммал ўргатиб, катта ҳаётга мустақил қадам қўйишларига асосий эътиборимизни қаратамиз.

Ўз навбатида, ёшларимизда тадбиркорлик кўникмалари ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш ҳамда уларнинг ташаббусларини рўёбга чиқаришга биринчи навбатдаги муҳим вазифа сифатида қараймиз.

Азиз ёшлар!

Бу йил хорижда меҳнат қилаётган ҳамда хорижда ишлаш истагидаги ёшлар билан ишлаш масаласи қайта кўриб чиқилади, 1025 нафар ёшларни хорижий тиллар ва касбга ўргатиш орқали, ривожланган давлатларга мақсадли миграцияга жўнатиш ҳамда 275 нафар ёшларга “Ёшлар дафтари” имкониятларидан ёрдам кўрсатиш чораларини кўрамиз.

Деҳқончилик қилиш истагини билдирган 500 нафар ёшларимизга 500 гектар сувли ва унумдор ерлардан ажратиш чораларини кўрамиз.

Маҳаллаларда жиноят содир этишга мойиллиги бўлган ёшлар билан ишлаш бўйича “Ҳаракатлар режаси” асосида, йил якунига қадар ёшлар ўртасидаги жиноятларни икки баробар камайтиришни режалаштирганмиз.

Ёшларимизнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”га 8 минг 219 нафар, ҳарбий ватанпарварлик тадбирларига 690 нафар ҳамда бошқа лойиҳа ва танловларга 899 ортиқ ёшларни жалб қиламиз.

Ушбу мақсадларимизни амалга ошириш учун туманимиз раҳбарияти кўмагида 1 та ёшлар маркази, 1 та спорт майдончалари барпо этилади, 1 та ёшлар сайилгоҳи ташкил этилади. Ёшларимиз ҳохиш истакларидан келиб чиқиб, уларнинг туну-кун фаолият юритиши таъминланади.

Шунингдек ёшлар ўртасида тадбиркорликни янада ривожлантириш, оммалаштириш мақсадида туман “Ёшлар маркази”да ёшларга тадбиркорлик юналишларини танлаш, бизнес лойиҳаларни тузиш, бизнесни бошлаш ва самарадорликка эришиш йўлларни ўргатувчи ҳамда барча босқичларда ёшларга бепул кўмаклашувчи “Бизнес консультация” марказларини тузиш режалаштирилган. 

Шунингдек, туманимизда ёш авлоднинг сифатли таълим олиши, уларнинг жисмоний ва маънавий соғлом, ватанпарвар инсонлар бўлиб вояга етиши учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.

Ҳурматли тенгдошлар!

Барчангизни туманимизда жорий йилда ёшлар билан ишлаш бўйича намуна яратиш, таклиф ва ташаббусларимизни биргаликда рўёбга чиқариш ҳамда туманимизни хар томонлама ривожлантириш йўлида бир тану-бир жон бўлиб ҳаракат қилишга чақирамиз. 

Биз, ёшлар бу мақсадларимизга эришишда туманимиз ҳокимлиги ва барча раҳбарларининг қўллаб-қувватлашларига ишонамиз.

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

 

Отабек Сотторов

Арнасой тумани Ёшлар ишлари бўлими раҳбари

 

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар