Арнасойда “Қизил” тоифадаги ёшларга кўмак берилди
Жорий йилнинг 11 апрель куни Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар бандлигини таъминлаш, сифатли таълим билан қамраб олиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда соғлом фикрлашларига замин яратиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.
Ёшлар билан индивидуал ишлашни жадаллаштириш, жамиятдан ажраб қолган, ҳаётда ўз ўрнини тополмаётган, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган ёшларни фаол ҳаётга қайтариш олдимиздаги энг муҳим вазифа бўлиб турибди.
Хусусан, Арнасой туманида 392 нафар ўғил-қиз турли сабабларга кўра, “қизил” тоифадаги ёшлар рўйхатига олинган. Уларнинг 31 нафари Арнасой тумани 1-сектор раҳбари, туман ҳокимига бириктирилган. Туман ҳокими Хуршид Алимарданов ўзига бириктирилган ҳар бир ёшнинг уйига бориб, муаммо ва таклифларини ўрганди. Натижада 6 нафар ёшга турли иш қуроллари ва асбоб-ускуналар ажратиб берилди.
Шунингдек, туманимиз бўйлаб белгиланган йўналишлардан келиб чиқиб, фаолият юритаётган маҳаллам ҳудудидаги бандлиги таъминланмаган давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар билан алоҳида ишлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш кенг йўлга қўйилган.
Ёшлар масаласида олдимизга қўйилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли бажариш орқали ислоҳотлар самарадорлиги натижасини ҳар бир ёшнинг ҳаётида кўрсатишимиз мумкин бўлади. Бу билан ёшларнинг давлатимиз томонидан қилинаётган ғамхўрликларни ҳис қилишига ва фаол ҳаётга кириб боришига эришамиз.
Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Тавсия этамиз:
![Арнасой туман ҳокими ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди](/uploads/posts/2023-05/1683905060_3.jpg)
![Арнасой тумани 4-сектор раҳбари Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Арнасой туманидан ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказди](/uploads/posts/2023-04/1681843640_6.jpg)