Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасой туман ҳокими ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди

Арнасой туман ҳокими ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашди

12 май 2023 йил
96
0

Хабарингиз бор, 11 апрель куни давлатимиз раҳбари томонидан ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш мақсадида видеоселектор йиғилиши ўтказилганди.

Мазкур видеоселектор давомида ҳар бир ҳудуддаги алоҳида эътиборга муҳтож бўлган ижтимоий-моддий жиҳатдан давлатнинг ёрдамига муҳтож бўлган ёшларни рўйхатини шакллантириш ва уларни вилоят, туман, шаҳар ҳокимларига шунингдек, сектор раҳбарлари ва ташкилот раҳбарларига бириктириш, муаммоларни ечимини излаш, ғамхўрлик қилиш ва доимий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилганди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Арнасой туман  ҳокими 1-сектор раҳбари Хуршид Алимарданов Дўстлик ва Гулбаҳор МФЙларида ўзига бириктирилган ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан хонадонига бориб учрашди.

Туман ҳокими ҳар бир мурожаатчи билан алоҳида-алоҳида, юзма-юз мулоқотда бўлди. Улар томонидан иш билан таъминлаш, ўзини ўзи банд қилиш учун тадбирпкорлик қилиш амалий ёрдам кўрсатиш каби мурожаатлар кўтарилди.

Учрашув давомида ёшлар томонидан айтилган муаммоларни ижобий ҳал этиш бўйича туман ҳокими томонидан масъулларга аниқ топшириқ берилиб, унинг ижроси назоратга олинди.

Айтиш жоиз 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Хуршид Алимардановга 31 нафар ёшлар бириктирилган бўлиб, айни дамда улар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар