Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Арнасойда Бизнес Омбудсман девонининг сектор раҳбари томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Арнасойда Бизнес Омбудсман девонининг сектор раҳбари томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

24 май 2022 йил
258
0

Бугун туманимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда Бизнес Омбудсман девонининг сектор раҳбари томонидан ўтказилаётган мулоқотлар анашулар жумласидандир. 

Арнасой туман ҳокимлиги мажлислар залида Бизнес Омбудсман девонининг сектор раҳбари Сардор Усмонов томонидан тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Мазкур очиқ мулоқотда Бизнес Омбудсман девонининг сектор раҳбари Сардор Усмонов, Жиззах вилоят Прокурорининг катта ёрдамчиси Зафар Абдуллаев, Арнасой туман ҳокими Хуршид Алимарданов ва сектор раҳбарлари вилоят, туман ташкилотлари, тижорат банклари, Давлат активлари, Кадастр агентлиги, маҳалла раислари ва ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлик фаолиятида муаммоси бор тадбиркор фуқаролар иштирок этди.

Очиқ мулоқотда фуқаролар манфаатларини химоя қилиш, тадбиркорликка фаолиятида тўсиқ бўлаётган мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан кредит, тадбиркорлик учун ер ажратиш каби 14 мурожаатлар тингланди.

Мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, айримларига хуқуқий тушинтиришлар берилди. 

Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан вилоят ва туманнинг тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди. Очиқ мулоқотда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

 

Арнасой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

 

 

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар