Телефонлар:
(0372) 372-12-44
(0372) 372-14-40
» » Рамозон ойида гўзал диёримиздаги тинч-осуда ҳаёт бардавом бўлишини сўраб қуръон тиловатлар қилинди

Рамозон ойида гўзал диёримиздаги тинч-осуда ҳаёт бардавом бўлишини сўраб қуръон тиловатлар қилинди

08 апрель 2024 йил
48
0

Халқимиз қонига сингиб кетган саховат, меҳру мурувват, бағрикенглик каби эзгу қадриятларимиз муқаддас Рамазон ойи кунларида ўзининг яққол ифодасини топмоқда. 

Қутлуғ кунларда Арнасой туманидаги барча маҳаллаларда рўзадорлар учун ифторликлар ташкил этилиб, хайр-эҳсон ишлари амалга оширилмоқда. Бугун туманнинг марказида “Динара” тантаналар мажмуасида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун ифторлик ташкил этилди.

Тадбирда 200 нафарга яқин рўзадорлар, меҳнат фахрийлари, эҳтиёжманд оилалар вакиллари, ёшу кексалар дастурхон атрофида жам бўлди. Тўкин дастурхон атрофида Муборак Рамазон ойида инсонийлик туйғулари бўлмиш меҳр-муҳаббат, саховат ва оқибат ҳақида сўз юритилди.

Фазилатли ой шукуҳи, давлатимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг чекка ҳудудлардаги амалий натижаси ҳаётий мисоллар билан қайд этилди.

Ўтказилган ифторлик дастурхон атрофида 10 нафар ижтимоий кам таъминлан, эҳтиёжманд оила ваклларига “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Шунингдек, қўшимча 70 нафар фуқароларга ҳам “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилмоқда.

Тадбир давомида Нуронийлар юртимиз тинчлиги ва осойишталиги учун шукроналик билдириб, ҳалқимизга фаровонлик, элимизга омонлик, хонадонларга барака сўраб дуога қўл очди. 

 

Арнасой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

скачать dle 12.0
Муҳокамага қўшилинг
Фикр билдириш
Изоҳлар (0)
Фикр билдириш
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Фойдали ҳаволалар